Жамият | 11:58 / 11.08.2018
14088
1 дақиқада ўқилади

Журналист Йўлдош Муқимов вафот этди

Ёзувчи ва журналист Йўлдош Муқимов 2018 йил 10 август куни 96 ёшда вафот этди.

Йўлдош Муқимов «Наврўз нақли», «Йўл узоқ, манзил яқин», «Менинг азиз юртдошларим», «Оталар сўзи» сингари ўнлаб ўзбек ва рус тилидаги асарлар,  шунингдек, ўнлаб ажойиб очерклар,  юзлаб таҳлилий-публистик мақолалар муаллифи эди.

Йигирма олти йил давомида «Правда» газетасининг Ўзбекистондаги махсус мухбири вазифасида ишлаган. Ўзбекистонда журналистика ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган адиб эди.

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.