Light | 22:45 / 12.08.2018
31667
2 дақиқада ўқилади

Кўп овқат ейилса, ошқозон ёрилиб кетиши мумкинми?

Фото: iStock

Ўрта статистик катта одамнинг ошқозони ҳажми 0,5 литрга яқин, овқат истеъмол қилинганидан кейин бир ярим литргача кенгаяди. Бироқ бу ҳам охирги чегара эмас – табиат кўп ейишни хуш кўрадиганлар ҳақида ғамхўрлик қилиб, ошқозонни эластик деворлар билан сийлади. Улар чўзилганида 5 литр ҳажмгача кенгайиши мумкин! Хўш, кўп овқат еб юборилганида нима бўлади? Ошқозон охир-оқибат ёрилиб кетиши мумкинми?

Албатта, шундай бўлиши мумкин. Ошқозон деворлари босимга чидай олмай, йиртилиши мумкин. Бироқ бунга эришиш жуда мушкул: одамда яхши ҳимоя механизми – қайт қилиш рефлекси бор. Кўпчилик ошқозон чидай олмай, ёрилиш ҳолати даражасида овқат истеъмол қила олмайди.

Егулик ортга қараб кетади. Шунинг учун ошқозон ёрилиши хавфи бирор жисмоний ёки руҳий ўзгаришлар сабаб, қайт қилиш рефлекси мавжуд бўлмаган одамлар учун эҳтимолдаги ҳолат бўлиши мумкин. Бундай вазиятлар камдан-кам бўлса-да, лекин учраб туради. Айниқса максимал егуликни тезда ейиш бўйича танловлар қатнашчилари жуда қалтис иш тутадилар. Одатда тез-тез машқ қилганлари сабаб ўз қайт қилиш рефлексларини энг паст даражага сўндирган бўлишади.

Мавзуга оид