Light | 23:20 / 13.08.2018
7723
3 дақиқада ўқилади

Heal: Шифокорни уйга чақириш хизмати

Американинг Heal стартапи янги нарса ихтиро қилгани йўқ. У аниқ равшан бўлган “шифокорлар учун Uber”ни кенг равишда текширмоқда. Мижозлар мобил иловага киришади ва уйларига шифокор келиб, улар билан гаплашади, эшитади ва дориларни ёзиб беради. Россиядаги Doc+ ҳам айнан шу тизимда ишлайди. Бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш сервислар бор.

Назария жиҳатдан, хизмат нархи бино учун кетадиган харажатлар кўрсаткичи мавжуд бўлмагани учун пасаяди.

Амалиётда мазкур соҳанинг бир неча умумий муаммолари бор. Шифокорни уйга чақириш – кам учрайдиган ҳолат. Кўпинча даромад даражасига боғлиқ бўлади. 80 ёшда ҳар куни қаерингиздадир оғриқ сезасиз, бироқ замонавий стартапни чўнтак кўтармайди. 30-50 ёшда эса саломатлик шифокорга чалғимай, ишлаш ва пул топиш имконини беради.

Умумий ечим – болаларга диққатни қаратиш. Улар тез-тез касал бўлишади, пул эса ота-оналарда бор. Heal бу ҳақида оғиз очмаяпти. Ахир бозорни торайтиришнинг нима кераги бор. Бироқ сайтдаги илк ҳаволалар педиатрларга йўналтиради. Лендинг скриншотида эса 1,5 ёшли бола сурати жойлаштирилган.

Иккинчи нохуш ҳолат – мос келувчи касалликлар рўйхатининг камлиги. Агар бари жуда оддий бўлса, Doctor On Demand усулидаги видео алоқанинг ўзи етарли. Агар мураккаб таҳлиллар зарур бўлса, поликлиникага боришга тўғри келади. Шифокорлар эшитиб, ушлаб кўриши керак бўлган вазиятлар эвазига яшашга тўғри келади. Бу эса яна бозорнинг қисқаришига олиб келади.

Ваниҳоят, шифокорнинг вақти. Тақдимотларда улар замонавий такси ҳайдовчилари каби буюртмадан буюртмага – қўшни уй томон югуришади. Ҳақиқатда эса бундай стартапларда ҳали ҳеч ким жиддий қамраб ололмаган. Беморлар кам, уларни микро туманга тақсимлашнинг имкони йўқ. Буюртмадан буюртмага шифокор ярим шаҳарни кезиб боришига тўғри келади. Бу ерда ҳеч нарса қилишнинг иложи йўқ – ёрқин келажак ва сервис машҳурлиги ортишини кутиш лозим бўлади.

Heal тўрт йил аввал дунёга келди. 50 миллион доллар сармояни сарфлади. 60 минг чақирувни ўтказди. Агар офис ва маош учун кетган харажатларга 10 миллион ҳисобланса, стартап ҳар бир чақирувга бориш учун ҳар бир жойда 700 долларни маркетинг ва шифокор учун сарфлаяпти. Таққослаш учун – мижоз ёки суғурта учун ташриф нархи – 99 доллар. Балки рекламаларда яна промокодлардан ҳам фойдаланилса керак.

Келажакда иқтисодиёт омманинг содиқлиги эвазига ўнгланиши мумкин. Бола ўн ёшга тўлмагунига қадар она Heal’ни чақиради. Маркетинг учун ҳам тўлаш шарт бўлмайди. Буюртмалар кетма-кетлиги ҳам ортади, шифокор вақтининг йўқотилиши камроқ бўлади. Нархлар кўтарилади. Чунки 99 доллар Америка шароити учун жуда камтарона. Баҳорда стартап навбатдаги раундни жалб этди. Бу сафар – 20 миллион доллар.

Мавзуга оид