Киберхавфсизлик

Очиқ Wi-Fi-тармоқлар уй интернетига қараганда ишончсиз. Ахир уларни ким созлагани ва унинг ортида қандай одамлар ўтирганини билмайсиз. Ўз маълумотларингизни ҳимоя қилиш учун қуйидаги маслаҳатларни қўлланг.

Текширилган тармоқлардан фойдаланинг

Имкони борича сизга маълум, масалан Starbucks каби тармоқларга уланинг. Уларнинг эгалари шусиз ҳам биз орқали пул ишлашмоқда, шунинг учун бизга зарар келтиришмаса керак.

Очиқ Wi-Fi тармоқларидан ҳеч бири тўлиқ хавфсиз бўлмайди. Бунинг бари  - уни ким тақдим этаётгани ва унда сиз билан бирга қандай одамлар борлигига боғлиқ. Бироқ таниш тармоқлар нотанишларига қараганда яхшироқ.

HTTPS протоколидан фойдаланинг

Агар сайт шифрланмаган HTTP уланишдан фойдаланса, браузерлар, масалан Google Chrome уни хавфли дея белгилайди. HTTP ҳақидаги огоҳлантиришга эътибор беринг, айниқса очиқ Wi-Fi нуқталаридан фойдаланганда. HTTPS-уланишдан фойдаланганингизда тармоғингиздаги одамлар сайт сервери билан алмашаётган маълумотларни олишолмайди. HTTP орқали эса улар сиз амалга ошираётган ишларни осонлик билан кўрадилар.

Ўта кўп маълумотларни берманг

Жамоат Wi-Fi’дан фойдаланганда эҳтиёт бўлинг, айниқса, уланишдан олдин электрон почта манзилингиз ёки телефон рақамингиз каби шахсий маълумотлар сўралса. Агар интернетга киришингиз жуда зарур бўлса, текширилган тармоқни танланг ёки асосий бўлмаган почта манзилини беринг. 

Фото: Bernard Hermant / Unsplash

AirDrop функцияси ва файлларни юборишни чекланг

Агар очиқ тармоқда ишласангиз ва бегоналар билан файллар алмашишни истамасангиз, муайян функцияларни ўчириб қўйинг. Ноутбукда буни тармоқлар ва умумий уланишни бошқариш марказида амалга ошириш мумкин.

Шартномани диққат билан ўқинг

Балки бу бефойда маслаҳатдир. Бироқ бари жиддий – оммавий Wi-Fi’га уланиш вақтида барча шартларни текширинг. Албатта, баъзида у ерда тушунарсиз нарсалар кўп бўлади, бироқ хавфли жиҳатларни сезишингиз мумкин. Масалан, банд, сиз ҳақингизда қандай маълумотлар тўпланади ва кейин нима учун қўлланилади каби.