Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги шаҳар мэрлигига ҳеч ким номзодини қўймаяпти
Челябинск вилоятидаги Миасса шаҳрида шаҳар мэрлигига сайловда номзодлар йўқлиги кузатилмоқда. Бу ҳақда шаҳар округи депутатлари мажлиси матбуот хизматига таяниб Znak.com хабар берди.
«Умуман олганда, бу меёърий ҳол, ҳамма охирги муддатни кутади. Ҳужжатлар 20 августгача қабул қилинади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Кейинги 10 йил ичида Миассада ўнга яқин мэр алмашди, уларнинг айримлари қамалди.
15 май куни шаҳарнинг собиқ раҳбари Геннадий Васьков мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинди. Терговнинг фикрича, у болалар боғчаси биноси сотиб олинишида бюджет маблағларини талон-торож қилган.