Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туз истеъмол қилишнинг хавфсиз даражаси маълум бўлди
Фото: iStock
Макмастер университети (Канада) олимларининг аниқлашича, кунига беш граммдан кам миқдорда туз истеъмол қилиш гипертензия ва у билан боғлиқ юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини оширмайди. Илмий иш натижалари келтирилган мақола The Lancet журналида эълон қилинди.
Тадқиқотда бутун дунё бўйлаб 369та аҳоли пунктидан 30-75 ёш оралиғидаги 95 767 соғлом кўнгиллилар қатнашди. Олимлар натрий тузларининг кунлик истеъмолини баҳолаш учун пешоб намуналарини олишди, шунингдек, қон босимини ўлчашди. 82 544 кишидан олинган намунада юрак-қон томир касалликлари аниқланди.
Маълум бўлишича, Хитойдаги аҳоли пунктларидан 80 фоизгача бўлган иштирокчилар кунига беш граммдан кўпроқ туз истеъмол қиладилар, бошқа минтақаларда эса бу кўрсаткич кунига 3-5 граммгача тузни ташкил этган. Шу билан бирга, систолик қон босими ҳар бир қўшимча туз граммига 2,86 миллиметр симоб устунига ортган. Бироқ, жуда кам миқдорда туз истеъмоли ҳам юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади. Кунига 4,7 грамм туз истеъмол қилиш даражасида юрак-қон томир касалликлари ва натрий тузи истеъмоли ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмаган.
Мавзуга оид
10:51 / 20.03.2026
Энг бахтли мамлакатлар маълум қилинди
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026