Жамият | 08:45 / 14.08.2018
21076
6 дақиқада ўқилади

Ҳар қандай дардни енгиш мумкин, энг асосийси - хоҳиш бўлиши керак

Саламат Салморбекова атиги 17 ёшда, аммо ёш бўлишига қарамай, у ҳаёт ва ўлим ўртасида бўлишга улгурди. Унинг буйрак етишмовчилиги ташхиси билан тўлақонли ҳаётга қайтишнинг уддасидан ҳамма ҳам чиқа олмаётган эди. Қизнинг омади келди – Туркиянинг “Acıbadem” шифохонаси шифокорлари унга саломатлигини қайтарди.

Acıbadem клиникаси ҳақида тасодифан билиб қолдик

Саламат Қирғизистонда туғилиб улғайди. Унинг оиласи Бишкекда яшайди, ўша ерда мактабни тугатди. Буйраклар муаммолари олдиндан бўлган, вақти-вақти билан оғриқлар кучайган, шунда у касалхонага ётишга мажбур бўлган. Охир-оқибат фақат унга гемодиализ - сунъий буйрак ёрдам берган. Бу диализ марказига тўлиқ боғланиб қолишни билдирар эди, муолажани ўз вақтида олмаслик эса ўлимга олиб келиши мумкин эди.

Касалхонага у онаси билан бирга ётган. Бўлимнинг барча беморларида битта муаммо - сурункали буйрак етишмовчилиги деб аталадиган хасталик бўлган. Ундан фақат касалланган буйракни соғломига алмаштириш орқали қутулиш мумкин эди. Лекин мураккаб операцияни қаерда бажариш мумкин, ким ёрдам бериши мумкин?

Фото: Acıbadem

«Бур куни тақдир бизларни ҳудди биз каби навбатдаги диализ муолажасини олаётган ва Туркияда даволанишни давом эттирмоқчи бўлган бемор аёл билан таништириб қўйди. «Биз жуда кўп ўйладик ва бир тўхтамга келишга қийналдик» – дейди Саламатнинг онаси. «Лекин умидни йўқотмоқчи эмас эдик, янги танишларимиз билан алоқани сақлаб туришга қарор қилдик».

Кўп ўтмасдан улар ҳақиқатдан ҳам Туркияга жўнаб кетдилар. Қирғизистонга бахтиёр бўлиб қайтиб келдилар – операция муваффақиятли ўтди, уларнинг қизи ўзини ажойиб ҳис қилар эди. «Нимага вақтни чўзаяпсиз?» – дерди бизга унинг онаси. «Қирғизистонда “Acıbadem” клиникасининг вакили бор, у ҳаммасини тушунтириб, ёрдам беради.»

«Бизга ҳақиқатдан ҳам барча масалаларда ёрдам беришди ва тез орада даволаш муассасасининг остонасидан ўтдик, ўйлайманки, ўз соғлиғини қайтармоқчи бўлган барча инсонлар бу шифохона ҳақида билиши керак».

Касаллик оғир, лекин уни енгиш мумкин

“Acıbadem” холдинги орган трансплантацияси координатори Касим Окан Аникнинг бўлимдаги иш стажи 10 йилни ташкил қилади. У бу ҳолни мана бундай изоҳ этди:

Фото: Acıbadem

“Бугунги кунда Туркиянинг ўзидагина 56 минг киши буйраклар билан жиддий муаммоларга эга. Ишончим комилки, уларнинг барчаси ҳар куни Аллоҳдан уларни оғир дарддан халос этишини сўраб илтижо қиладилар. Саламат улардан бири, лекин унинг омади келди – у бахтли беморга айланди.”

Севги Шахин, Acıbadem клиникаси шифокори

Буйраклар организм учун жуда муҳим вазифани бажаради – шлакларни чиқариб юборади. Агар уларнинг иши бузилса, заҳарланиш бошланади ва одам ўлади. Яқин-яқинда буйрак етишмовчилиги билан хасталанган одамлар касаллик охирги босқичига ўтганида ўлиши аниқ эди. Ахир буйрак оддий орган эмас, унинг ўрнини фақат чўнтакка солиб ҳамма ерда олиб юриш мумкин бўлмаган мураккаб аппаратура билан ёхуд янги, соғлом орган билан алмаштириш мумкин.

Фото: Acıbadem

Буйрак етишмовчилиги ёки буйрак томонидан унга юкланган вазифаларни бажара олмаслик 5 та босқичдан иборат. Энг хавфлиси 5-чи – охирги босқичи. У бошланиши билан буйрак атиги 12 фоизга ишлайди, бу ҳолда даволаниш икки турда – диализ ёки трансплантация кўринишида бўлиши мумкин. Иккинчи вариант яхшироқ, чунки одам тўлақонли ҳаётга қайтади, даволаш муолажасига боғланганлиги йўқолади.

Ремзи Эмироглу, “Acıbadem” клиникаси шифокори

Буйрак трансплантацияси – бу ҳаёт сифатини яхшилаш, унинг давомийлигини ошириш имкони. Донордан буйракни олиш учун лапароскопия методидан фойдаланилади. Операция кам жароҳатли, қорин соҳасида кичик кесишлар йўли билан ўтказилади, тахминан 1,5-2 соат давом этади.

Фото: Acıbadem

Беморга донор органини ўтказиш тахминан 2-3 соат олади, умумий анестезия остида бажарилади. Буйрак тўлиқ ишлашни бошлашдан олдин бемор гемодиализ сеансларини олади. Катетер одатда уч кундан сўнг олиб ташланади. Агар соғайиш жараёни меъёрда кечса, унда 4-5 кундан кейин беморга жавоб берилади.

Acıbadem клиникаси шифокорларига раҳмат

Муваффақиятли амалга оширилган операциядан сўнг Саламат Салморбекованинг онаси клиниканинг тиббиёт ходимларига ўзининг ғоят катта миннатдорчилигини билдириш учун ўзида сўз топа олмади.

Фото: Acıbadem

Аъло даражали парвариш, ажойиб муносабат, шинам палаталар – буларнинг барчаси унинг қизи соғайиб кетишига ёрдам берди. Қизи бундан кейин гемодиализга боғланиб қолмайди, жарроҳларнинг моҳир қўллари туфайли у меъёрдаги ҳаётига қайтди. 

Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистондаги Acıbadem офисига мурожаат қилинг:

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй.
Телефон: +99895 144 54 45

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид