Жамият | 09:00 / 03.12.2018
106987
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Сийдик пуфаги саратонининг олтита муҳим аломати

Чекиш саратон хавфини 4 марта оширади

Бу касаллик наслдан наслга ўтмайди. Уни келтириб чиқарадиган сабаблар ҳалигача аниқланмаган. Аммо касалликнинг кўплаб жиҳатлари, хусусан, кенг тарқалгани ва ёш ўтиши билан пайдо бўлиш хавфи ортиши маълум. Шунингдек, касаллик аёллар орасида хам тарқалган. Касалликнинг наслдан наслга ўтиш эҳтимоли паст бўлгани учун атроф-муҳит омиллари ва жумладан, тамаки чекиш унинг эҳтимолини 50 фоизгача оширади. Амалда чекиш ушбу касалликнинг хавфини 4 марта оширади. Acıbadem Адана шифохонасининг урологи Профессор Булент Союпакнинг тасдиқлашича, маълум ва номаълум аломатлар билан кўзга кўринмасдан зўрайиб борадиган сийдик пуфаги саратонига қарши курашда эрта ташхис қўйиш асосий афзаллик ҳисобланади. Профессор Союпак бу касалликнинг аломатлари тўғрисида қуйидаги ахборот билан бўлишади.

Аниқ сабаблари номаълум бўлган сийдик пуфаги саратони, Туркияда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқалганига қарамасдан, пайдо бўлиш эҳтимоли ёш улғайиб бориши билан ортиб борадиган онкологик касалликларнинг турига киради. Шу билан бирга касаллик эркаклар орасида кўпроқ тарқаганига қарамасдан, аёллар орасида ҳам кўпайиб бораётгани қайд этилган. Атроф-муҳит омиллари, хусусан, тамаки чекиш сийдик пуфаги саратони ривожланиши учун жиддий сабаб ҳисобланади, бунда касалликнинг генетик жиҳатлари аҳамиятли эмас. Амалда эса тамаки чекиш касалланиш эҳтимолини 4 марта оширади. Профессор Булент Союпак эрта ташхис қўйиш бу касалликда ўта муҳимлигини таъкидлаб, эрта босқичларда аниқланганда жуда яхши натижаларга эришиш мумкинлигини тасдиқлайди.

Қуйида ўз вақтида ташхис қўйиш учун эътибор бериш лозим бўлган касалликнинг аломатлари баён этилади.

Пешобда қон бўлиши

Пешобга қон аралашиб келиши сийдик пуфаги саратонининг энг биринчи ва муҳим белгиси бўлгани ҳолда, бошқа касалликларнинг аломати ҳам бўлиши мумкин. Жароҳат олганда, буйрак инфекциялари ва касалликларида ҳам пешобда қон бўлиши мумкин. Аммо сийдик пуфаги саратонида бу аломат фарқловчи ҳисобланади. У пешобда қон қуйқаларининг келиши ва оғриқ бўлмаслиги билан кечади.

Оғриқли сийиш

Оғриқли сийиш сийдик қопи саратонининг одатда учрайдиган аломатларидан бири бўлиши мумкин. Сийиш пайтида доимий оғриқ/ноқулайлик юзага келиб, бунда кишида бошқа инфекцион муаммолар бўлмаса, буни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас ва бундай аломат мавжуд бўлса дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Тез-тез сийиш

Сийиш одатдагидан тезроқ рўй бериш ҳиссининг мавжудлиги ҳамда доимий пешобга тортиши ҳам сийдик пуфаги саратонининг эҳтимолий аломатлари бўлиши мумкинлигини таъкидлаган ҳолда, Профессор Булент Союпак: “Аммо тез-тез сийиш простатит ва сийдик чиқариш йўллари инфекциясидан тортиб менопаузагача ҳар турдаги учрайдиган касаллик бўлиши мумкин. Шу туфайли айрим беморлар учун бу аҳамиятсиз. Натижада, ҳар эҳтимолга карши сийдик қопи саратони ташхиси учун албатта шифокор билан маслаҳатлашиш зарур”, - деб қайд қилади.

Сийдик йўллари инфекциясининг доимий ривожланиши

Сийдик йўлларининг инфекцияси, яқин жойлашган кўплаб аъзолардаги муаммолар туфайли юзага келиши мумкин. Юқорида айтилган муаммолардан бири сийдик пуфаги саратонидир. Тадқиқотлар, сийдик пуфаги саратонига чалинган беморлар сийдик пуфаги инфекцияларига кўпроқ мойиллигини кўрсатмоқда. Бунинг сабаби шуки, аномал саратон ҳужайраларининг кўпайиши аъзолардаги ички мувозанатни бузади ва сийдик қопи инфекцияларида намоён бўлади. Одатда инфекцияларнинг тез-тез ривож олиши саратон мавжудлигининг сўзсиз далолати ҳисобланмаса-да, ҳар қалай, шу белгилар юзага чиққан кишиларни сийдик пуфаги саратони мавжудлиги борасида текширувдан ўтказиш зарур.

Орқа соҳасидаги оғриқ

Сийдик пуфаги саратонининг жадаллашуви орқа соҳасида оғриқ билан кечиши мумкин. Орқа пастки қисмда, буйраклар соҳасида оғриқ кузатиладиган кишилар учун мутахассис билан маслаҳатлашиш ўта муҳим. Умуртқа муаммолари, мушакларнинг жароҳатланиши ва онкологик касалликларнинг кўплаб бошқа турларидагига нисбатан бу оғриқ камроқ учраса ҳам, у сийдик қопи саратони мавжудлигидан дарак бериши мумкин.

Вазн ташлаш

Онкологик касалликларнинг бошқа кўплаб турлари сингари, сийдик пуфаги саратонида тана вазни тушиб кетиши кузатилиши мумкин. Одатда бу, сийдик пуфаги саратони жадаллашган босқичга кирганининг аломати булиши хам мумкин. Шу сабаб, бирон сабабсиз вазн кескин тушиб кетганда текширувдан ўтиш лозим.

Чекишни ташланг!

Тамаки чекиш турли онкологик касалликларнинг ривожланишида асосий ўрин тутиши аввалдан маълум. Чекиш ва онкологик касалликларни ўртасидаги боғланишни аниқлашда хаёлга дарров ўпка саратони келади. Аммо чекиш, ўпка саратони ривожланишида етакчи бўлса-да, сийдик пуфаги саратони ривожланишида ҳам сабабкордир. Тамакининг таркибида мавжуд зарарли кимёвий моддалар қон орқали сийдик қопига ўтиб, уни ҳужайраларининг мутациясини ва ҳолати ёмонлашувини келтириб чиқаради, натижада бу сийдик пуфаги саратонини келтириб чиқаради.

Шунингдек, сийдик пуфаги саратонини ривожланишида касб ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Кимёвий воситалар жадал ишлатиладиган теричилик, тўқимачилик, босма саноати ва бўёқлар ишлаб чиқариладиган корхоналарда ишлаш ҳам касалликнинг ривожланиш хавфини вужудга келтиради. Шундай муҳитда ишлайдиган кишилар, тамаки ҳам чекишса, касалликнинг пайдо бўлиш хавфи янада ортади.

Ҳар бир беморга маслаҳат олишда ва Туркияга даволаниш учун жўнаб кетишда ёрдам берадиган Acıbadem шифохоналар тармоғининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси офиси қуйидаги манзилда жойлашган:

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй

Телефон: +998 95 144 54 45

Сайт: www.acibadem.com.ru

 Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид