12:15 / 14.08.2018
8970
Реклама

«JIHOZ-VENTILYATSIYA» корхонасининг кондиционер ва вентиляция жиҳозлари

Фото: JIHOZ-VENTILYATSIYA

(Ҳавода чанг ва ғубор бўлмаса одам минг йил яшаши мумкин. Ибн Сино)

Замонавий ҳаёт тарзимизни саноат ривожи, қурилиш биноларининг кўпайиши ҳамда шаҳарларнинг кенгайиб боришисиз (гарчи бунинг салбий оқибатлари кўп бўлса ҳам) тасаввур қилиб бўлмайди. Ўз навбатида, инсон ҳаёти ва соғлиғи учун, бизни ўраб турган, биз нафас олаётган ҳавонинг тозалиги ўта долзарб масала бўлиб, буни асло эътиборсиз қолдириш мумкин эмас. Ёпиқ хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш – зарарли газсимон чиқиндилардан халос бўлиб, саломатлигимизни асраш йўлидаги бир қадамдир. 

Қурилиш меъёрлари ва қоидаларида ишлаб чиқариш муассасалари хоналарининг доимий ишчи ўринларидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракат тезлигининг оптимал рухсат этилган меъёрлари бўйича:

- ёзда ўртача ҳарорат 23-25оС, кислород миқдори 20%,  нисбий намлик  40-60 фоиз, ҳаво тезлиги 0,3 м/секунд деб;

- қиш шароитида эса ҳарорат 18-20оС, кислород миқдори 20%,  ҳаво тезлиги 0,2 м/секунд деб мўътадил иқлим белгиланган.

Шу ўринда мамлакатимизда мўътадил иқлим шароитларини таъминлаб беришда, юқорида кўрсатилган масалаларни ҳал этишда «JIHOZ-VENTILYATSIYA» корхонаси саноат кондиционерлари ва вентиляция жиҳозларини  ишлаб чиқариб ўзининг муносиб ҳиссасини кўшиб келмокда. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар учун яратилган шароитлардан унумли фойдаланган корхонамиз Германиянинг “Ebmpapst”, “SIEMENS”, Даниянинг “Danfoss” ва “ Artel” корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бунинг натижасида тежамкор, сифатли, рақобатбардош ва кафолат муддати 3 йиллик маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.

Фото: JIHOZ-VENTILYATSIYA

Корхона ҳар бир мижознинг талабига биноан саноат кондиционерлари ва вентиляция жиҳозларини ишлаб чиқаради. Бизнинг саноат кондиционерларимиз 1600м3/соат хаводан 250000 м3/соатгача  ҳавони тозалаб, намлаб, иситиб ва совутиб беради. Ҳозирда «JIHOZ-VENTILYATSIYA» саноат кондиционерлари ва вентиляция жиҳозлари мамлакатимизнинг кўпдан-кўп қурилиш ва саноат биноларида ўрнатилмоқда.

Мурожаат учун:

Тошкент шаҳар

Тел: (+998 71) 273-06-77, 273-92-68

Сайт: www.jihoz-vent.uz

e-mail: jihoz-vent@mail.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Top