Фан-техника | 20:53 / 16.08.2018
20097
1 дақиқада ўқилади

Янги  BMW Z4: расмий фотосуратлар

Август охирига мўлжалланган расмий намойиш ўтказилгунига қадар Интернетда янги авлод BMW Z4 родстерининг янги фотосуратлари тарқалди. Суратларда автомобилнинг M40i топ модификациядаги модели тасвирланган.

BMW Z4’нинг M40i модификацияси ҳажми уч литрни ташкил этувчи олти цилиндрли моторга эга бўлиб, мотор қуввати 340-360 от кучига тенг.  У электрон бошқариладиган амортизаторлар, фаол орқа дифференциал ва кучли тормоз механизмлари билан жиҳозланган.

Фото: BMW
Фото: BMW
Фото: BMW
Фото: BMW
Фото: BMW
Фото: BMW
Фото: BMW

 

Мавзуга оид