Ўзбекистон | 18:46 / 16.08.2018
4126
2 дақиқада ўқилади

Нострификациялаш бўйича махсус синовларни ўтказиш бошқа санага кўчирилмоқда

Фото: Pixabay

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) бўйича 2018 йил 21-23 август кунларига белгиланган махсус синовларни бошқа санага кўчирилмоқда. Бу ҳақда инспекция расмий вакили Kun.uz'га маълум қилган. 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2018 йил 21-23 август кунлари дам олиш кунлари деб эълон қилинганлиги муносабати билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш​ бўйича белгиланган махсус синовлар 27-29 август кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.​

Бунда, 21 август куни ўтказилиши режалаштирилган «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот» соҳаси бўйича махсус синовлар 28 август кунига, 22 август куни ўтказилиши режалаштирилган «Иқтисодиёт» соҳаси бўйича махсус синовлар 29 август кунига, 23 август куни ўтказилиши режалаштирилган «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» соҳаси бўйича махсус синовлар 27 август кунига кўчирилади.