Tashkent City: қурилиш халқаро стандартлари
“Tashkent City” ХИМнинг қурилиши қизғин давом этмоқда. Қурилиш қисмининг айрим майдончалари - лотларда иншоотлар тикланаётган бўлса, бошқаларида пойдевор учун чуқур қазилмоқда, тупроғи мустаҳкамланмоқда.
Ишбилармонлик маркази халқаро стандартларга мувофиқ хорижлик ва маҳаллий мутахассислар раҳбарлигида бунёд қилинмоқда. 7-рақамли Лот лойиҳаси билан Uzgüven mimarlik турк компанияси шуғулланмоқда, иншоотнинг муҳандислик коммуникацияларини эса ушбу мамлакатнинг йирик компанияси - Mühendis ўз назорати остига олган.
Айни пайтда объектда энг масъулиятли ва муҳим иш якунланмоқда: пойдевор тупроғини мустаҳкамлаш қурилиш жараёнининг 30 фоизи ҳисобланиб, айнан шу ишни сифатли бажарилиши иморат мустаҳкамлигини таъминлайди.
Бу майдондаги тупроқ етарли даражада зич жойлашмаганлиги учун уни мустаҳкамлаш шарт. Бунинг учун қурувчилар мамлакатимизда янги бўлган Deep Mixing технологиясини ишлатишмоқда. Улкан парма шаклидаги махсус пойнакнинг учи ерни ковлайди ва ўша заҳоти сув қуйилиб, цемент солинади. Кейин парма миксер вазифасида бу қурилиш ашёларни керакли миқдорда тупроқ билан аралаштиради. Шу тарзда тахминан беш қаватли уйга тенг 14 метр чуқурликдаги қозиқ пайдо бўлади.
Бир ҳафта ўтгач, унинг сифатини синаш учун намуна олинади, икки ҳафтадан сўнг махсус қурилмалар ёрдамида қозиқларнинг мустаҳкамлиги текширилади. Агар олинган кўрсаткичлар меъёрга мос келмаса, тупроқ қўшимча ер ости қозиқлари билан мустаҳкамланади. Қозиқларнинг сони 6000 га яқин бўлиб, ҳар бирининг диаметри 80 см.ни ташкил этади.
Амалий текширувларнинг барча босқичи якунлангач пойдевор қуйилади, сўнг архитектура лойиҳасига мувофиқ, иншоотга металл каркас кийгизилади.
7-рақамли Лот миллий меъморчилик кўринишини ўзида намоён этган Европа сайлгоҳи бўлиб, 6 қаватли бинолардан иборат. Бинонинг пастки қаватида қаҳвахона, ресторанлар, савдо шохобчалари, таниқли брендларнинг бутиклари, юқори қаватларида эса турар жой ва меҳмонхона мажмуалари, офислар жойлашади. Ҳар бир уйнинг ички ҳовлиси бўлиши режалаштирилиб, деразалар ҳовлига қаратилган бўлади. Иморатларнинг фасади сайилгоҳ каби табиий тошлар билан қопланади. Қурилиш нуқтаи назаридан бу чидамли технология ҳисобланади. Тошдек мустаҳкам қурилиш материали узоқ муддатга хизмат қиладиган ташқари муҳит, ҳар қандай ҳарорат ва ёнғинга бардош бера олади. Лойиҳа ва дизайнерларнинг фикрича, бинонинг бундай қопланиши европалашган қадимий ўзига хослик ва миллий меъморчилик билан уйғунлашганда лойиҳанинг серқирра ҳамда ёрқинлигини шакллантиради.
Тупроқни мустаҳкамлаш ишлари тугатилгандан сўнг, қурилишнинг биринчи босқичи – сайилгоҳнинг ички иншоотини қуришга ўтилади. Қурилишнинг иккинчи босқичи иншоотнинг серқатнов йўлга туташувчи ташқи қисмини барпо этишни ўз ичига олади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:53 / 16.10.2021
Tashkent City’даги боғ хусусийлаштирилади
11:54 / 14.10.2021
Tashkent City боғига кириш яна бепул бўлди
12:45 / 18.08.2021
Tashkent City ҳудудига кириш пулли экани конституциявий тамойилларга зид — ХДП
16:42 / 13.07.2021