Иқтисодиёт | 20:20 / 16.08.2018
4950
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Тожикистон бизнес-форуми давомида 100 млн долларлик битимлар имзоланди

Бугун Тошкент шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ташрифи арафасида, шунингдек, “Тожикистон маҳсулотлари” кўргазмаси доирасида “Тожикистон-Ўзбекистон” бизнес форуми бўлиб ўтди. Учрашув икки томон ҳамкорлигини оширишга хизмат қилади. 

Бизнес форумнинг очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов, Тожикистон Республикаси инвестиция ва давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси раиси Фаррух Ҳамролизода, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Тожикистон Савдо-саноат палатаси Шариф Саид ҳамда икки давлатнинг 400 дан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этдилар. 

Фото: Авеста

Тадбир давомида ўзаро фикрлар алмашилди, муаммолар муҳокама этилди.  

Фаррух Ҳамрализоданинг берган маълумотига кўра, 2018 йил биринчи ярим йиллик ҳолатига кўра, икки томоннинг товар айланмаси 150 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва охирги йилда 180дан ортиқ, умумий 730 млн. АҚШ долларига тенг келишув ва шартномалар имзоланди. 

Шунингдек, Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид сўзга чиқиб, иккала мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатилиши ҳақида хабар берди. 

Форумда Тожикистон Республикасининг инвестицион салоҳияти намойиш қилинди ва Ўзбекистон – Тожикистон ўртасида 100 миллион АҚШ долларига тенг савдо-иқтисодий шартнома ва келишувлар имзоланди.

Мавзуга оид