Хитой стартапларининг америкалик стартаплардан бир неча ғаройиб стратегик афзалликлари мавжуд.
Ҳукумат ва у томонидан қатъий назоратнинг мавжуд эмаслиги
Хитой ҳукумати хусусий секторга таъсир кўрсатишдан қўрқмайди. Улар молиявий ёрдам кўрсатади ва махсус директивалар чиқаради. Масалан, 2017 йилнинг июлида Хитойнинг давлат кенгаши «Янги авлод сунъий идрокни ишлаб чиқариш режаси» тўғрисида эълон қилди. Унда мамлакат 2030 йилга келиб, инновацион идрок соҳасида глобал марказга айланиши айтилган.
Бироқ Хитой стартапларнинг эрта ривожланишига халақит қилмайди:
«Хитой ҳукумати инновациялар энди пайдо бўлганида «кўз юмишни» билади», - дейди Fosun Kinzon Capital фонди бошқарувчи директори Инг Ванг. – Тадбиркорларда ўсиш ва гуллаб-яшнаш имконияти пайдо бўлади.

Мамлакат ҳукумати бизнес фаолиятига унинг дастлабки уч йилида аралашмайди (Alipay компаниясида ҳам шундай бўлган). Бундан ташқари, Хитойда бутун мамлакатга битта лицензия берилади. АҚШда эса 50 та турли штат учун лицензия олиш керак бўлади.
Технологиялардан фойдаланишнинг янги шаблонлари
Мамлакат ёки ҳудуд ривожланган мавқеига эга бўлганида улар кўпинча ривожланган мамлакатлар ўн йил вақт ажратган янги технологиялар авлодини ўтказиб юборади. Масалан, Хитой аҳолиси америкаликлар билан таққосланганда, савдоларни мобил қурилмалардан 50 марта кўпроқ амалга оширишар экан. Чунки мамлакатда кредит карталар АҚШдаги каби машҳурликка эришмаган.
Бу каби тренд Африканинг кўплаб мамлакатларида мавжуд. У ерда мобил тўловлар электр ёки ҳатто тоза сувга қараганда кўпроқ тарқалган.
Мамлакатларни электр ва




















