Ўзбекистон спорт делегациясининг асосий қисми Жакартага етиб борди
Эртага Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида XVIII Осиё ўйинлари расман старт олади.
Шу кунгача футбол, от спорти, теннис, пенчак силат, академик эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, бокс, қиличбозлик, енгил атлетика бўйича терма жамоаларимиз Индонезияга етиб келишган эди.
Бугун Ўзбекистон делегациясининг катта қисми, жумладан, таэквондо WTF, ушу, сузиш, эркин ва юнон-рум кураши, оғир атлетика баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар Осиё ўйинлари пойтахтига етиб келишди. Миллий олимпия қўмитаси берган хабарга кўра, уларни маҳаллий «Soekarno Hattа» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси вакиллари, Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳи аъзолари, Жакартада истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз, шунингдек, ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон спорт делегацияси учун бириктирилган кўнгиллилар кутиб олишди.
Спортчи ва мураббийларимиз аэропортдан тўғри Кемайоран даҳасидаги Олимпия шаҳарчасига йўл олишди. Улар Осиё ўйинлари давомида айнан шу ерда истиқомат қилишади.
Маълумот учун, эртага соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 19 августдан эса асосий мусобақаларга старт берилади. Ўша куни сузиш, эркин кураш, ушу, ўқ отиш, академик эшкак эшиш, теннис ҳамда қиличбозлик бўйича баҳсларда спортчиларимиз ўз иштирокларини бошлашади. Шунингдек, футболчиларимиз Таиланд терма жамоасига қарши гуруҳдаги сўнгги учрашувларини ўтказадилар.
Мавзуга оид
00:20 / 26.08.2018
Эркин ва юнон-рум кураши. Эрондан нега ва қанчага ортда қолмоқдамиз?
22:45 / 23.08.2018
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Осиё ўйинларидаги энг юқори натижасини қайд этди
19:43 / 20.08.2018
Ўзбекистон олимпиячиларининг нимчорак финалдаги рақиби маълум бўлди
00:00 / 20.08.2018