Иқтисодиёт | 16:08 / 17.08.2018
6242
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Тожикистонга 1 млн долларлик дори-дармон ва қурилиш материаллари етказиб беради

Фото: Ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати

Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форумида томонлар умумий қиймати 103,3 млн АҚШ долларига тенг 11та битимни имзолади.

Хусусан, Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Тожикистонга 1 миллион долларлик дори-дармон ва қурилиш материалларини етказиб беради. 

Dentasill Plyus «Тиб барои Шумо» билан 500 минг долларлик дори-дармон етказиб бериш бўйича шартнома тузди.

Бундан ташқари, «Ўзтрейд» Тожикистонга 500 минг долларлик қурилиш материалларини экспорт қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид