Жамият | 22:22 / 20.08.2018
20555
3 дақиқада ўқилади

Ҳайит арафасида бир оила уй-жойли бўлди

Яхшиликка интилиб яшаган инсон бир амал билан энг камида икки кишини хурсанд этади: улардан бири ўша яхшиликдан манфаат топган инсон бўлса, иккинчиси ўша хайрли амалнинг эгаси. Ҳеч эътибор қилганмисиз, яхши амални қилишингиз билан кўнглингиз енгил тортади, бу ишдан қалбингиз ором топади. Бугун мана шундай яхши амалларнинг хайрли натижаси ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. KUN.UZ таҳририятига жуда кўплаб мурожаатлар билан турли инсонлар боғланади. Аммо Султонбек ва унинг онаси билан биз бошқа ҳолатда танишгандик

Кўчада машина шиналарини қорайтириб беришини таклиф этган болакай эътиборимизни тортган пайт у билан дилдан суҳбат қургандик. Унинг айтишича, оилавий шароит сабаб кўчада меҳнат қилишга чиқади. Аслида, уй-жой йўқлиги оиланинг асосий муаммосига айланган кейинчалик маълум бўлди. Унинг онаси Гулчеҳра опа ҳам шу сўзларни тасдиқлади. 

Ана шундан сўнг опага беминнат ёрдам кўрсатиб, бир оилага хайрия қилмоқчи бўлган юртдошларимиз кўп бўлди. Энди Гулчеҳра опа ва беш боланинг уйи бор. Улар бундай ўзгаришни умуман кутмаганини, уй-жойли бўлиш орзуси ҳақида тўлқинланиб гапираркан, фақат йиғи аралаш гапирди. Ҳа, бу бахт кўз ёшлари, унинг сўзларидаги қалтироқ эса севинчдан пайдо бўлган. 

Биз улуғ айём – Қурбон ҳайити арафасида оиланинг янги уйга кўчиб ўтганидан хурсанд бўлдик. Балки уларга ёрдам қилган кишиларнинг ҳам кўнгли тоғдек кўтарилгандир, ҳаммасидан ҳам болаларнинг онаси бахтиёр. Нима бўлганда ҳам бир ватанли бўлдик дея суюнади. Kun.uz мазкур оилага ёрдам қилиб, хайрия қилмоқчи бўлган сахий юртдошларимизни яна бир марта хайрли ишларга чорлаб қолади. Зеро, бу яхшиликдан барчанинг кўнгли кўтарилади.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун:

Гулчеҳра Насриддинова
Агро банк (Click, PayMe): 8600 0417 7728 8482

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Мавзуга оид