Ўзбекистон | 19:59 / 20.08.2018
25026
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри прокурорига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон бош прокурори буйруғига кўра Алиакбар Раҳимович Пўлатов Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

Тошкент шаҳри прокуратураси маълумотига кўра, Алиакбар Пўлатов 1982 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, 2004 йили Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган.

У прокуратура органлари тизимидаги фаолиятини Бухоро вилоятининг Когон шаҳри прокуратурасида бошлаган, кейинроқ Бухоро вилояти прокуратурасида ва Ўзбекистон бош прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган, шунингдек, Тошкент шаҳри прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлган.

Фото: Бош прокуратура

У 2017 йилнинг июнидан буён Мажбурий ижро бюросида бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Мавзуга оид