Туркманистон ва Эрон бир-бирини Халқаро арбитраж судига берди
Туркманистон ҳукумати Эрон миллий газ компанияси устидан Халқаро арбитраж судига даъво аризаси берди.
IRNA ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистон Эронни етказиб берилган газ учун 1,8 млрд доллар қарзни тўламаганликда айбламоқда. Эрон эса ўз навбатида, олдиндан огоҳлантирмасдан газ беришни тўхтатгани, унинг сифати пастлиги ва нархи юқорилиги учун қарши даъво аризаси киритганини маълум қилди.
Қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги баҳс 2008 йилда, Туркманистон минг куб метр газ учун келишилган 40 доллар нархни саккиз бараварга оширганидан сўнг бошланган.
Баҳс 2016 йилда Эрон қишда ўта совуқ ҳаво ҳукм суриши боис Туркманистондан қўшимча газ сотиб олишга мажбур бўлганида янада кучайганди. Туркманистон паст нарх фақат шартномада кўрсатилган ҳажмга тегишли эканлигини, ушбу ҳажмдан ортиқча газ бозор нархида сотилганини таъкидламоқда.
Мазкур баҳс бир неча босқичлик музокаралардан кейин ҳам ечимини топмагани сабабли томонлар арбитраж судига мурожаат қилди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
14:15 / 06.11.2024