Лондонда 40 мингта, Тошкентда эса 103 мингта дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилган. Фақат қачон?
Лондон ва Тошкент ўз фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ниятида.
Буюк Британия пойтахтини миллий «шаҳар паркка» айлантириш режалаштирилган. Ҳозирда Лондонда 8 миллионта дарахт бор.
Лондон мэри атроф-муҳит соҳасига 1,9 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритмоқчи ва 40 минг дарахтга эга паркларни барпо этмоқчи.
«Лондондаги кўплаб парклар XIX асрда барпо этилган. Бинолар доимий равишда «ўсмоқда», қурилишлар кетмоқда. Энди бизга яшил парклар керак», - дейди британиялик профессор Майкл Бэтти.
Мисол учун, яқин йилларда Лондонда 500та янги бинони қуриш режалаштирмоқда, гарчи улардан баъзилари аллақачон қурилган бўлса-да, ҳеч қандай дарахтлар экилмаган.
Тадқиқотларга кўра, йирик шаҳарларда дарахтлар ҳар йили 500 миллион долларгача тежаш имконини беради. Биринчи навбатда, дарахтлар ҳавони тозалайди, одамларни иссиқдан ҳимоя қилади ва кислород чиқаради.
2017 йилда Ўзбекистон президенти автомобиль йўлларини, шу жумладан, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштириш бўйича махсус дастурни тасдиқлади.
Дастурга мувофиқ, 2018-2020 йиллар мобайнида республикадаги йўллар бўйлаб 1,6 миллионтадан зиёд дарахт ва буталар, шунингдек, шаҳар кўчаларида 782 мингта, шундан 103 мингтаси пойтахтда экилиши режалаштирилган.
Гарчи Ўзбекистонда турли дастурлар одатда «аниқ» қабул қилинса-да, ҳар доим «гача» қўшимчаси мавжуд. Агар ҳозир дарахтлар ҳақида сўраса, жавоб тайёр: 2020 йилгача. Дастур 2017 йилда қабул қилинган бўлса ҳам, давлат деярли бир йилни йўқотди.
«Яна бир оз сабр қилинг, яна 2 йил қолди, яқинда дарахт кўчатларини ўтқазамиз. Ҳозир 2018 йил-ку, яна 2 йил кутиш мумкин», - дейишади сизга масъул шахслар.
Биз дарахтларни рақамлаштириш ҳақида ёзиб ҳам ўтирмаймиз, бунда ҳар бир дарахт рўйхатга олиниши ва уни парвариш қилиш билан шуғулланиш керак.
Ўзбекистонда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Умид қиламизки, бинолар сонини кўпайтириш орқали биз 103 мингта дарахт ҳақида унутиб қўймаймиз.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024