Спорт | 08:58 / 23.08.2018
4242
2 дақиқада ўқилади

Бразилия футбол федерациясининг собиқ президенти ФИФА иши доирасида 4 йилга қамалди

Фото: Don Emmert/AFP/Getty Images

Бразилия футбол федерациясининг собиқ президенти Жозе Мария Марин ФИФАдаги коррупцияга доир жиноий иш доирасида АҚШ суди томонидан 4 йилга қамоқ жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берган.

«Маринга нисбатан Бруклин федерал суди томонидан тўрт йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди. У маблағларни талон-торож қилиш ва молиявий фирибгарликда айбдор деб топилди. У турли мусобақаларнинг реклама ва телевизион ҳуқуқларини миллион долларлик пора эвазига сотиш орқали бу жиноятга шерик бўлган», - дейилади расмий хабарда.

Қамоқ жазосидан ташқари, Марин 3,3 миллион доллар миқдорида етказилган зарарни қайтариши ва 1,2 миллион долларлик жарима ҳам тўлаши керак. 86 ёшли сиёсатдон 2012 йил март ойидан 2015 йил апрелига қадар Бразилия футболи раҳбари лавозимида ишлаган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, 2015 йили АҚШ федерал прокурорлари ФИФАдаги коррупцияга доир жиноий иш қўзғатган, бу иш доирасида футбол оламидаги бир қатор амалдорлар ҳибсга олиниб, ташкилот президенти Зепп Блаттер истеъфо берганди.

АҚШ Адлия вазирлигининг қўшимча қилишича, ФИФА иши бўйича тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид