«Ўзбекистон темир йўллари» 50 фоизлик чегирмалар ҳақида эълон қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш кунларида йўловчилар учун бир қатор қулайликлар яратилди.
Жумладан, фуқароларнинг тўлақонли дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида, жорий йил 31 августдан 4 сентябргача бўлган кунларида маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда, шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида ҳам, оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чипталарига 50 фоизлик чегирма жорий қилинди.
Қўшимча маълумотларни жойлардаги темир йўл кассалари ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий uzrailpass.uz ва railway.uz сайтларидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
21:16 / 26.07.2023
Жазирама иссиқ туфайли поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади
21:35 / 11.05.2022
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
21:07 / 17.04.2022
Афғонистон «Ўзбекистон темирйўллари» билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:54 / 10.07.2020