21:15 / 28.08.2018
9981

Месси «Манчестер Юнайтед» футболчиси трансферини талаб қилмоқда

Фото: AFP

«Барселона» сардори Лионель Месси клуб раҳбариятидан трансфер бозорида фаол бўлишни талаб қилмоқда.

Football Espana хабарига кўра, аргентиналик тўпурар 2019 йил январь ойида «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба билан шартнома имзолаш керак деб ҳисобламоқда. Месси фикрига кўра, жамоа франциялик футболчини қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлмаслиги лозим.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг «Камп Ноу»га кўчиб ўтиши борасидаги миш-мишлар бир неча ойдан бери тарқалмоқда. Бироқ, «МЮ» раҳбарияти уни сотилмаслигини таъкидлашдан чарчамаяпти.

Top