Спорт | 17:40 / 29.08.2018
19156
1 дақиқада ўқилади

Исроил Мадримов мутлақ ғалабага эришди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси ярим финалда

Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори Исроил Мадримов ҳам турнирнинг ярим финалига йўл олди.

-74 кг вазн тоифасида чорак финалда эронлик Сайидшаҳин Мусавийга қарши рингга кўтарилган Мадримов 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27) ҳисобидаги ғалабага эришди.

Энди у 31 август куни филиппинлик Марсиял Эмир Феликсга қарши ярим финал жангини ўтказади.

 

Шу тариқа, Осиё ўйинларига йўл олган ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси ярим финалда иштирок этадиган бўлди. Бунгача Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Жасур Латипов (-52 кг), Миразиз Мирзаҳалилов (-56 кг), Шунқор Абдурасулов (-60 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг) ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) ҳам ярим финал йўлланмасини ҳал қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид