Спорт | 16:00 / 29.08.2018
6160
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик дзюдочилар бронза учун жангларда ютқазишди

Ўзбекистон дзюдо жамоасининг икки вакили Осиё ўйинларида бронза медал учун кураш олиб борди ва имкониятдан фойдалана олишмади.

Ўзбекистон дзюдо жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Гулноза Зияева медал учун баҳсда шимолий кореялик Рим Сонг Симга мағлуб бўлди.

-66 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Шаҳрам Аҳадов эса бронза учун курашда қирғизистонлик Артур Тега ютқазди.

Аҳадов иштирокини нимчорак финалда бошлаб, тожикистонлик Ёқубжон Боқиев ва шимолий кореялик Ким Ҳёнгунни мағлуб этганди. Аммо ярим финалда жанубий кореялик Ан Баулга ютқазганди.

Айни вақтда 10та олтин, 15та кумуш ва 14та бронза жамғарган ҳолда умумий рейтингда саккизинчи ўринда жойлашган.

Мавзуга оид