Келажакнинг ҳақиқий истиқболи
Туркиялик мутахассислар «Tashkent-City» ҳудудида “А” тоифадаги инновацион бино қуришни режалаштиришмоқда.
№2-рақамли лот-бу фаол ишбилармонлик ҳудуди ҳисобланади. Умумий майдони 4,5 га бўлган ерда бир вақтнинг ўзида кўп функцияли беш осмонўпар бино пайдо бўлади. Улардан иккитаси 20 қаватли ҳар бири 75 метрли бинодир. Уларда офис, савдо маркази, соғломлаштириш комплекси, бассейн, фитнес-марказ, кафе ва ресторанлар жойлашади. Қолган учта 18 қаватли бинода эса ҳашаматли юқори технологияли уйлар жойлашади. “Ақлли уй” дегани бу замонавий дизайн, қулай тузилишли уй бўлиб, уни қуришда нанотехнология ва юқори сифатли қурилиш материаллари қўлланади.
“Ақлли уй”нинг инкор этиб бўлмайдиган афзалликларига қуйидагилар киради:
- Шаҳарни ҳар тарафлама кўриш имкони;
- Шовқин ва термоизоляция;
- Масофавий бошқариш имконияти;
- Маҳаллий интернетга уланганлик;
- Шовқинсиз тез ишлайдиган лифтлар;
- Ёнғин хавфсизлигининг сенсор сигнализацияси;
- Ер ости автомобиль тўхташ жойлари;
- Йўл-йўлакай харид қилиш мумкин бўлган савдо марказлари.
Tashkent City ХИМда, шу жумладан, ишбилармонлик фаолияти ҳудуди ҳисобланган Лот № 2 да иншоотлар ер остида ҳам пайдо бўлади: замонавий технологиялар асосида яратилган ер ости автомобиль турар жойлари, техника ва савдо муассасалари, шулар жумласидандир.
Бинони барпо этишда кенг кўламли қурилиш жараёнини тезлаштириш, харажатларни камайтириш ва қуриладиган биноларнинг мустаҳкам бўлишини таъминлайдиган илғор қурилиш технологияларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Фикрнинг исботи сифатида қуйидаги мисолни келтириш мумкин: қурилишда хорижда ишлаб чиқарилган махсус сифатли бетондан фойдаланилмоқда. Унинг ёнғинга чидамлилик даражаси 4 соатдан ортиқ вақтга етади. Қиёслаш учун шуни айтиш керакки, оддий бетоннинг ёнғинга чидамлилик даражаси 2 соат, олов таъсирида белгиланган вақтдан сўнг у бурдаланувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари, қурилиш жараёнида юқорида ишлашда шағалларни юқорига олиб чиқиш учун ўз-ўзини кўтарувчи ҳимоя панеллари қурилмалари қўлланилмоқда.
Лойиҳада эътибор берилаётган асосий жиҳат – қурилманинг зилзила ва ёнғинга бардошлилиги, мустаҳкамлилиги ҳамда сифатлилигидир.
Бундан ташқари ушбу ҳудудда корейс андозаларига мос тарзда мактаб ва боғча қурилади. Бу ерда гап фақат архитектура иншоотлари ҳақидагина эмас, балки уларнинг экологик жиҳатдан тоза материаллардан қурилишидадир. Бу ердаги таълим дастури эса Жанубий Корея педагогик тажрибасига асосланган. Инновация, тадбиркорлик ва илғор ғоялар бунда бирлашиб, тадбиркорликни юритиш жараёнининг янгича ёндашувини юзага келтирмоқда.
Қурувчилар Tashkent Cityнинг ҳар бир квадрат метр майдони сармоядорлик фаолиятини такомиллаштиришга, янги ғоя ҳамда мақсадларини амалга ошириш учун рағбатлантиришга асосланишини исташади.
Қурилишни бошқарув жараёнининг архитектура лойиҳаси тайёр, пойдевор ости чуқурини тозалаш ишлари ва тупроқни мустаҳкамлаш якунланди. Пойдеворни қуйиш жараёни бошланди.
Лойиҳанинг архитектори сифатида Туркиянинг «APEAS» бюроси шуғулланмоқда.Лот №2нинг таъсисчиси ва инвестори Real House компанияси ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:53 / 16.10.2021
Tashkent City’даги боғ хусусийлаштирилади
11:54 / 14.10.2021
Tashkent City боғига кириш яна бепул бўлди
12:45 / 18.08.2021
Tashkent City ҳудудига кириш пулли экани конституциявий тамойилларга зид — ХДП
16:42 / 13.07.2021