Тошкентда қорамоллар ва паррандалар учун концентратлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий завод — «МEГА ПРEМИКС» очилди
Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва паррандалар учун замонавий концентрат ишлаб чиқарувчи заводининг очилиши Республикамиз фермер хўжаликлари ва парранда боқувчиларига Юртимиз мустақиллигининг 27 йиллигига чинакам совға бўлди деб ишонамиз.
Замонавий стандарт ва талабларга жавоб берадиган «МЕГА ПРЕМИКС» заводи ўзининг ҳамкорларига насл, меъёрий талаб ва маҳсулдорликни ҳисобга олган ҳолда индивидуал рацион ҳамда концентратлар ишлаб чиқаришни ўз ичига олган бизнес- ҳамкорликнинг янги босқичини таклиф қилади.
Янги завод билан ҳамкорлик рационни оптималлаштириш ҳамда самарадорлиги юқори бўлган ферментларни қўллаш эвазига ем компонентларига кетадиган сарф-харажатларни арзонлаштириш ва улардан унумли фойдаланиш шаклидаги сервисни кўзда тутади.
Шу билан бирга, премикс заводи парранда ва қорамол касалликларини ҳамда ем таркибини аниқлаш имкониятига эга бўлган лаборатория билан ҳамкорликда, хўжаликларга технологик циклга риоя қилиш ва уни бошқаришда мутахассисларнинг консультацион кузатуви ва техник қўллаб-қувватлашни таъминлайди.
Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги соҳаси ривожланишида катта имкониятларга эга. Шу боис янги корхонанинг асосий мақсади мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янада юқори сифатли ва рақобатбардош бўлишини таъминлаш ҳамда халқаро даражага чиқишига кўмаклашишдан иборатдир.
«МЕГА ПРЕМИКС» билан бизнес ҳамкорлик бу – юксалиш кафолати!
Манзил: Ташкент шаҳри, Фарғона йўли кўчаси, 23/35
Телефон: + 99871 147 48 84, + 99871 147 84 84
Телеграм: t.me/vetteria
Реклама ҳуқуқи асосида