Жаҳон | 20:35 / 31.08.2018
28802
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон президентининг ўғли «Олтин тож» ордени билан мукофотланди

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 9 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат мустақиллиги байрами арафасида турли соҳа ходимларини давлат мукофотлари билан мукофотлади. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Мукофотланганлар орасида президентининг тўнғич ўғли – Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали ҳам бор. У «давлат ҳокимияти ижроия органида муносиб ва самарали фаолияти» учун 2-даражали «Зарринточ» («Олтин тож») ордени билан мукофотланди.

«Зарринточ» ордени билан муносиб хизматлари, фаол давлат ва ижтимоий сиёсий фаолият олиб борган, демократик ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишда юксак натижаларга эришган, мамлакат фан ва маданияти ривожига ҳисса қўшган республика фуқаролари мукофотланади.

Мавзуга оид