Жамият | 19:19 / 04.09.2018
21466
5 дақиқада ўқилади

Қурилиш жараёнларида қурувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун нима қилиш керак?

Дунёдаги осмонўпар бинолар қандай барпо этилади?

Албатта, бу биринчи навбатда моҳир меъморларнинг тафаккур маҳсули бўлса, кейинги ўринда уста қурувчиларнинг машаққатли меҳнат натижаси ҳисобланади.


Дунёдаги барча давлатлар ҳам шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш манзилгоҳларига ўзига хос улуғворлик берувчи бундай бинолар қурилишига алоҳида эътибор қаратади. Сабаби, дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига киришда давлат ташкилоти муассасалари ва аҳоли учун қулай турар жой биноларининг мавжудлиги муҳим омилдир.

Ўзбекистонда ҳам қурилаётган бино ва иншоотлар меъморчилигига алоҳида эътибор қаратилиши натижасида ушбу йўналиш сўнгги йиллардаги энг тез ўсаётган соҳалардан бирига айланди.

Бугун юртимиздаги қайси манзилда бўлманг албатта қурилиш ва бунёдкорликлар устидан чиқасиз.

Қурилиш, меъморчилик ҳақида гап кетар экан, унда қурувчилар меҳнати ва хавфсизлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Афсуски, бугунги кунда кўпчилик қурилиш жараёнларида ишчиларнинг ҳаёт хавфсизлиги тўла таъминланган, деб бўлмайди. Биз 20-30 метр баландликда ҳам қурувчиларнинг ишончсиз ҳавозалар устида, ўта хавфли шароитда меҳнат қилаётганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Биз юқорида осмонўпар биноларнинг аҳамияти хусусида фикр билдирдик, аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳеч бир бино қурилиши инсон ҳаётини хавф остига қўйишга арзимайди. Айтингчи, сиз ўзингиз ёки яқинларингизни қурилиш жараёнларида 20-30 метр баландликдаги хавфсизлиги таъминланмаган ҳавозалар устида ишлашига рози бўлармидингиз?

 

Республикамизда барча фаолият турлари учун меҳнат хавфсизлиги қоидалари белгиланган.
Шу нуқтаи назардан баҳолаганда ҳам қурувчиларнинг ҳаёт хавфсизлиги қурилиш ташкилотларини жиддий ўйлантириши керак.

 Бугун биз сизга таклиф этаётган, қурилиш ишларида фойдаланиш учун мўлжалланган “ОЗЛEР” қолип ва хавфсиз ҳавоза таянч тизимлари барча турдаги қурилиш ишларида ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Ушбу қолип ва хавфсиз ҳавоза таянч тизимлари Туркияда ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган давлатларидаги қурилиш ишларида ҳам бу ҳавоза (леса) ва қолипларидан (ополубка) кенг фойдаланилмоқда.

Хўш, “ОЗЛEР” қолип ва хавфсиз ҳавоза таянч тизимлари нимаси билан дунё қурувчиларини ўзига жалб этган?

Қурувчилар хавфсизлигининг таъминланиши.

“ОЗЛEР”  қолип ва хавфсиз ҳавоза таянч тизимлари қурилиш жараёнларидаги хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб беради.

Жумладан,  ушбу ҳавозаларнинг четки қисми қурувчиларнинг бел, тизза ва тўпиқ аъзолари баландлигида тўсиқлар билан ўралган, қурилишни бошлаш жараёнида мустахкам ўрнатилади ва унда ҳар қандай баландликда ҳам хавфсиз ишлаш имконияти бор.

Бугунги кунда барча турдаги замонавий бинолар қурилишини ушбу қолип ва хавфсиз ҳавозаларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, Ўзбекистонда шу кунга қадар энг йирик қурилиш сифатида баҳоланаётган “Tashkent City” мажмуаси қурилишида ҳам ушбу қолип ва ҳавозалардан фойдаланилмоқда.
 


Қурилиш ишларини тез ва сифатли якунлаш имконияти.

Халқимизда “иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур”, деган нақл бор. “ОЗЛEР”  қолип ва хавфсиз ҳавоза таянч тизимлари билан қурувчиларнинг машаққатли иш жараёни осонлашади. 

 Компания томонидан монолит пол қуйма, турли ҳажмдаги устун (колонна) қуйиш ва ҳар қандай катталикдаги девор ёки фундаментлар учун панел қолиплари (опалубка) тайёр ҳолатда қурилиш майдонига етказиб берилади.

Тизимнинг асосий рамкасида Европада ишлаб чиқилган юқори кучга эга профил ишлатилади. Панел қолипнинг юзасида юкори босимга чидамли махсус фанерлардан (plywood) фойдаланилади. Бу эса қурувчиларни қолип ўрнатишдаги ортиқча қийинчилик, вақт йўқотишлар ва бетон қуйишдан кейинги сифатсиз натижадан сақлайди.

Ушбу қолип ва ҳавозаларни қандай қурилишларда ишлатиш мумкин?


“ОЗЛEР”  қолип ва хавфсиз ҳавоза таянч тизимларини катта кўприк ва йўл ўтказгичлар, корхона ва ташкилот бинолари, ҳар ҳил шаклдаги турар жой бинолари, ҳовуз ва бассейнлар қурилишида ишлатиш мумкин.

Қолип ва хавфсиз ҳавоза таянч тизимлари сотилади ҳамда ижарага берилади. Махсус режа асосида қурилаётган бинолар учун буюртма қилинган  қолиплар 15 кун муддатда қурилиш жойига етказиб берилади.

Мурожаат учун телефон:

☎️+998(94) 600-15-11

Телеграм +998(94) 600-15-11

реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид