129 млн сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда “И.Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан қимматбаҳо металлар ва улардан ишланган заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош этилди.
Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, “Истанбул-Тошкент” йўналишида учиб келган фуқаро Р.Д. 132 гр. оғирликдаги ва унинг ҳамроҳи Х.Ш. 89,6 грамм оғирликдаги тилла занжир ва зиракларни божхона назоратидан яширинча олиб киришаётган вақтда тўхтатиб қолинди.
Деҳлидан учиб келган яна бир фуқаро Р.А. эса божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтаётиб, божхоначиларнинг диққатини тортди. Унинг безовталаниши сабаблари эса шахсий кўрик давомида ошкор бўлди. Қаранг-ки, ушбу шахс ҳам декларацияланмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида тақдим қилинмаган 155 гр. оғирликдаги тилла занжирни божхона назоратидан яширинча олиб ўтмоқчи бўлган экан.
Шу тариқа пойтахт аэропортида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида божхоначилар томонидан жами 586,6 грамм оғирликдаги, дастлабки суриштирувларга кўра тахминий қиймати 129 млн. сўмлик заргарлик буюмларининг божхона назоратидан яширинча олиб ўтилишига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
10:10 / 31.10.2024
Ўзбекистонга заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатилди
15:30 / 23.10.2024