Жаҳон | 00:50 / 06.09.2018
6872
1 дақиқада ўқилади

Трамп Башар Асадни йўқ қилишга буйруқ бергани ҳақидаги хабарни рад этди

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия президенти Башар Асадни йўқ қилиш имкониятини муҳокама қилмаганини маълум қилди. 

Washington Post нашрининг таниқли журналисти Боб Вудворднинг янги “Қўрқув: Трамп Оқ уйда”  китобида Трамп маъмуриятидаги зиддиятлар ҳақида баён қилинган. Унда жумладан, 2017 йил апрелда Суриядаги кимёвий ҳужумдан кейин Трамп Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисга қўнғироқ қилиб, АҚШ Асад ва бошқаларни йўқ қилиши лозимлигини айтган. Бироқ Мэттис олий бош қўмондон Трампнинг буйруғини бажармай, “Биз бундан ҳеч нима қилмаймиз. Биз ўйлаб иш қиламиз”, деб айтган.

Трамп журналистларнинг бу ҳақдаги саволига “Ҳеч қачон муҳокама қилинмаган” деб жавоб қилган. Бундан ташқари, Трамп юқоридаги китобни “уйдирма” деб атаб, Асадни ўлдириш масаласи “ҳеч қачон кўтарилмаганини” қўшимча қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид