Tashkent City юқори чидамли қилиб ишланган бетондан қурилмоқда
Тажрибали қурувчилар бетонни вақт ўтиши билан ўзгарувчи тирик организмга ўхшатишади. Аввал у юмшоқ, эгилувчан,ташқаридаги таъсирга нисбатан таъсирчан, вақт ўтиши билан унинг хусусиятлари ўзгариб, пишиқ, мустаҳкам ва чидамли бўлади.
Аслини олганда бетоннинг мустаҳкамлиги унинг навига, унга ишлатилган маҳсулотлар: цемент, қум, сув, шағал, пишиқлигига таъсир кўрсатувчи кимёвий қўшилмалар, совуққа чидамлилиги, тайёр маҳсулотнинг сув ўтказувчанлиги билан белгиланади.
Кўпинча бино қурилишининг пойдевор қисмида бетоннинг М400 нави қўлланади (Бу 1 квадрат сантиметр қотган бетоннинг неча кг босим кўрсатгандаги чидамлилиги рақам кўрсаткичини билдиради).
Tashkent City иншоотларини бунёд этиш учун унинг ҳудудида икки мини завод – Бетон тарқатиш тармоғи (БТТ) ташкил қилинди. Улардан бирининг ишлаб чиқариш қуввати соатига 150 куб бўлса, иккинчисининг ишлаб чиқариш қуввати соатига 80 кубдир. Яқин орада яна бир қанча БТТ ишга туширилади. Иш сутка мобайнида мунтазам давом этмоқда.
Бу ерда М200, М450 ва М600 бетон навлари ишлаб чиқилмоқда. Айниқса, охирги навли бетон махсус мослаштирилган бўлиб, чидамлилиги, сув ўтказувчанлиги, қулай жойлаштирилишининг юқори хусусиятлари билан ажралиб туради. Бундай бетон муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган объектлар, кўприк, сув тўғонлари, кўп қаватли бинолар қурилишида қўлланилади. “Tashkent City” да ундан асосан юқори иншоотларни яратишда фойдаланилмоқда.
Айнан, бу ерда лабаратория ҳам фаолият олиб бориб, бетон намуналари ўз сифатига чидамлилигини тасдиқланиши учун муҳим бўлган барча синовлардан ўтади.
Айтиш керакки, бетон қуйилгунча , яъни БТТ дан чиққунига қадар ва қуйиб бўлингач, у текширилади – тайёр қозиқ, устун, у ёки бу бинонинг пойдеворидан намуна олинади. Намуналар бетон қуйилган кундан 8 кун ўтгач, унинг мустаҳкамлигининг 75 % аниқлаш имкони бўлса; 28 кун ўтгач, бетон мустаҳкамлигининг ҳисоб кўрсаткичи 95-98% маълум бўлади. Кейинги 10-15 йилда ёмғир, қор ва ультрабинафша нурларнинг зарарли таъсири ўзининг салбий жиҳатларини ўтказмаса, бетон мўлжалланган мустаҳкамликнинг 120-130% га эга бўлиши мумкин.
Лаборатория хулосаларисиз қурилиш давом этмайди.
Тезкор БТТ (Бетон тарқатиш тармоғи) бетон қоришмаларини Tashkent Cityнинг барча Лотларига тақсимлайди. Бу ерда ҳар куни 2500 куб турли нав ва турдаги қоришма ишлатилади.
Ушбу қурилиш материалининг тайёрлаш усули Ўзбекистондаги йирик қурилиш лойиҳаси учун махсус ишлаб чиқарилган. Мисол учун, бир қатор турли кимёвий аралашмалардан ташқари унинг таркибига яна бир нарса – оддий кул ҳам қўшилаяпти. Кул бетоннинг мустаҳкамлиги ва эгилувчанлигини таъминлайди.
Ва, албатта қурилиш иншоотининг мустаҳкамлиги бетоннинг таркибигагина боғлиқ эмас, балки унинг қандай шароитда қотишига ҳам боғлиқ. Tashkent Cityнинг қурилишида Ўзбекистонда илк марта немис технологиялари асосида йиғилган модулли йиғилувчан опалубкалардан фойдаланилмоқда. Унинг қўлланилиши турли ҳажм ва шаклдаги бетон устунларининг “пишиш” жараёнини тезлаштиради ва енгиллаштиради.
Бу ёрдамчи конструкция фойдаланиш учун қулай ва мустаҳкам, унинг ўзгармас геометрик ўлчамидан 400 мартагача фойдаланиш мумкин. Масалан, оддий ёғоч опалубкадан 10 марта фойдаланилади, унда вақт ўтиши билан бетон тахтачаларни емириб юборади ҳамда уларни алмаштиришга тўғри келади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, объектдаги барча ишлар тўхтовсиз олиб борилмоқда. Бир дақиқани ҳам бекорга йўқотиш керак эмас. Айрим Лотлардаги объектларни фойдаланишга топширилиши 2019 йилда якунланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:53 / 16.10.2021
Tashkent City’даги боғ хусусийлаштирилади
11:54 / 14.10.2021
Tashkent City боғига кириш яна бепул бўлди
12:45 / 18.08.2021
Tashkent City ҳудудига кириш пулли экани конституциявий тамойилларга зид — ХДП
16:42 / 13.07.2021