Атрофимиздаги олам ҳақида ғаройиб маълумотлар
Атрофимиздаги олам қизиқ ва мураккаб. Биз учун одатий бўлган буюмлар ғаройиб келиб чиқиш ва тушунтиришга эга бўлиши мумкин. Келинг, илм-фанга шўнғиймиз ва одам, табиат ва бошқа кўп нарсалар ҳақида биламиз.
Кўзлар пўстоғининг тўқ ранги доминант белги ҳисобланади. Шунинг учун жигарранг кўз соҳиблари кўпчиликни ташкил қилади. Агар ота-онадан бирининг кўз ранги тўқ бўлса, бола тўқ кўзли бўлиб туғилиши эҳтимоли катта.
Муайян баландликда инсон қони қайнаши мумкин. Бу жуда паст босим билан изоҳланади. Бу чегара 19 200 минг метр баландликда жойлашади ва Армстронг чегараси деб номланади.
Одам суяклари тузилишига кўра корал (маржон)га ўхшаш.
Бир хил маҳсулотларнинг таъми бироз вақт ўтгач ўзгача бўлишини сезганмисиз? Гап шундаки, таъм рецепторларимиз 10 кун ичида янгиланади ва бир хил таъмга турлича реакция қилади.
Капиллярлардаги қон тезлиги соатига 1 метрни ташкил қилади, аслида юракнинг ўзида соатига 1,6 километрга етади.
Нима учун қор секин тушади? Уларнинг назокати енгиллиги билан изоҳланади. Ахир унинг 95 фоизи ҳаводан иборат.
Камалак ёруғлик синиши ҳисобига ана шундай гўзал ва ранг-баранг. Ҳаводаги митти томчилар орқали ўтиб, у камалакдаги барча рангларда жилоланади.
Нефть тўғрисида янгиликлар орқали эшитасиз. У қандай пайдо бўлганини биласизми? Нефть миллиард йил аввал яшаган планктон (денгиз ва дарёларда яшайдиган, сув оқими билан ҳаракат қилувчи ҳайвонлар ва ўсимликлардан иборат организмлар дунёси)нинг чириши натижасидир.
Одатий ер қатлами ёруғликнинг бор-йўғи 15 фоизини акс эттиради. Қор эса 90 фоизни акс эттира олади.
Кундалик ҳаёт
Нима учун зарарли ширин газли сув бизда тобора кўпроқ ичиш истагини уйғотади? Гап уларнинг таркибидаги ширин моддаларда: у чанқоқни қондирмайди. Аксинча, яна кўпроқ чанқатади.
Тухумни чақмай, унинг янгилигини қандай аниқлаш мумкин? Уни сувга солинг: айниган тухум унда газ ҳосил бўлгани ҳисобига сув юзасига чиқади.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
10:27 / 02.11.2024
Ин қуришга хомашё, сузиш учун сол: ёввойи табиат пластикка қандай қилиб мослашди?
15:46 / 30.10.2024
Энцо Майорка — овчидан табиат ҳимоячисига айланган спортчи ҳақида ҳикоя
14:20 / 24.10.2024