Alphabet ҳаво шарлари орасида LTE сигналини узоқ масофага ўрнатиш бўйича рекорд ўрнатди
Loon компаниясининг Alphabet бўлинмаси ўзининг стратосферадаги ҳаво шарлари орасида LTE сигналини узоқ масофага ўрнатиш бўйича рекорд ўрнатди. Инженерлар сигнални занжир бўйлаб минг километрга узатишга эришишди, деб ёзмоқда Engadget.
Loon 2014 йилдан буён стратостат ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳаво шарлари қишлоқ жойлари, етиб бориш қийин бўлган ёки табиий офат юз берган жойларни интернет билан таъминлайди. Бугунги кунда осмонда 100 кун туриши мумкин бўлган шарни учириш учун атиги 30 дақиқа кетади.
Тажриба вақтида шарлар бир-биридан 600 км масофада жойлаштирилди, сигнал эса Невададаги станциядан узатилди. Натижада биринчи стратостат сигнални кейингисига узатди ва сигнал занжир бўйлаб узатилиб яна ерга қайтди.
Аввалроқ Loon аэростатлар орқали W-Fi тарқатиш учун дастлабки буюртмани олганди. Кениянинг Telkom Kenya телекоммуникация компанияси 2019 йилга келиб Loon билан ҳамкорликда мамлакатнинг бутун ҳудудини интернет билан қамрайди.
Мавзуга оид
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020
Ўзбекистонда талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди
13:52 / 02.11.2020
Starlink интернетининг тезлиги рақобатчиларидан 4 баробар юқорилиги маълум бўлди
20:29 / 29.10.2020