Виждонлиликни сақлаб, муваффақиятга қандай эришиш мумкин?
Эрик Баркер
Журналист, ёзувчи. Атрофдагиларга муваффақиятли ва самарали бўлишда ёрдам бериш учун илм-фаннинг одам хулқ-атвори борасидаги ютуқларини тадқиқ қилади.
1-қоида. Тўғри йўлни тангланг
Стэнфорд бизнес мактаби аспирантура ўқитувчисидан у ўз талабаларига қандай маслаҳат беришини сўраганимда у қуйидагича жавоб берди:
Янги жойда иш бошлашдан аввал бўлажак ҳамкасбларга эътибор беринг. Чунки вақт ўтгач, улар сизга эмас, сиз уларга ўхшашингиз эҳтимоли катта. Уларни ўзгартира олмайсиз. Агар улар ёқмаса, бу ерда ишлаб кетолмайсиз.
Мос келмайдиган иш муҳити сизни ёмон томонга ўзгартириб, бахтсиз одамга айлантиради. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, виждонсизлик юқумли. Атрофдагилар ҳалоллик билан иш юритмаётганини кўриб, биз ҳам қоидаларни бузишни бошлаймиз.
Бахтни қарангки, жамоа хулқ-атвори икки томонлама таъсирга эга. Агар атрофдагилар ишини сидқидилдан бажарса, сиз ҳам ишга айнан шундай ёндашасиз. Агар салбий муҳитга тушиб қолсангиз, яхши одамлар билан бирлашинг.
2-қоида. Ҳамкорликка биринчилардан бўлиб қадам босинг
Гарвард бизнес мактаби ўқитувчиси Дипак Мальхотра талабаларга музокаралар санъати бўйича таълим бераётганида мухолифга нисбатан қаттиққўллик ўрнига биринчи навбатда симпатия уйғотишни тавсия қилади.
Ўзаро ҳамкорлик туйғусини шакллантиришда ўз ёрдамини таклиф қилиш ҳам асосий ўрин тутиши мумкин. Хизмат ва ёрдам у қадар катта бўлмаслиги мумкин.
Кўпинча оддий ҳаракатлар (масалан, бир одамни бошқасига таништириш учун электрон хабарни ёзиш учун 30 сония) катта ёрдам (масалан, янги иш) олиб келиши мумкинлигини унутиб қўямиз.
3-қоида. Ёдда тутинг: фидокорлик — авлиёлик эмас, аҳмоқлик белгиси
Умуман олганда атрофдагиларга ишонч – самарали. Ҳар бир муайян вазиятда ҳамкорлик қай даражада муваффақиятли бўлишини олдиндан айтиш қийин. Бироқ сиз мағлуб бўлишдан кўра кўпроқ муваффақиятга эришасиз. Ишонч эффекти тадқиқоти натижалари шуни кўрсатдики, энг муваффақиятли кишилар атрофдагиларга бўлган ишончини 10 балга эмас, 8 балга баҳолайдилар.
Бироқ кўп бериш орқали ҳиссий жиҳатдан ёнишни бошлаймиз. Ҳафтасига икки соат чин дилдан ёрдам бериш ўзингизда ижобий ҳислар пайдо бўлиши учун етарли. Ўзингизни қурбон қилмаётганлигингиз учун айбдорликни ҳис қилиш керак эмас, бироқ вақт етишмаётгани учун ўзингизни оқлашингиз ҳам шарт эмас.
4-қоида. Қатъият билан ишланг, бироқ буни сезишларига ҳам аҳамият беринг
Худбин кишилардан нимани ўрганиш мумкин? Улар ўз тараққиётини кучли қилиб кўрсатишдан уялишмайди. Худбинлар ўзларини реклама қилишади ва ўзларига мос шартлардагина келишувга келадилар. Улар сезиларли бўлишга ҳаракат қилишади. Сурбет одам бўлмай туриб ҳам буни амалга ошириш мумкин. Юқори аҳлоқий жиҳатларни йўқотмаган ҳолда ўзингизни бироз “кўрсатиш” фойдали.
Кишилар ким меҳнат қилаётганини билишмаса, у ҳолда кимни тақдирлашни ҳам билмайдилар.
Ўйлаб кўринг, аъло даражадаги маҳсулотни реклама ва маркетологлар иштирокисиз сотиб бўлармиди? Бўлмаса керак. Мувозанат қаерда?
Ҳар жума куни раҳбарингизга ҳафта давомида амалга оширган ютуқларингизни қисқа электрон хабарнома шаклида юборинг. Агар: “Ўзи кўряпти-ку”,- десангиз, хато қиласиз. Унинг иши ва муаммолари етарли. Раҳбарингиз сиз юборган ижобий хабарларга қараб ишингизга баҳо беради. Маошингиз кўтарилишини сўраган вақтингизда сиз юборган хабарларни ўқишнинг ўзи кифоя.
5-қоида. Келажак ҳақида ўйланг ва бошқаларни ҳам шундай йўл тутишга мажбур қилинг
Ўзингизга истиқболлар эшигини очиш учун барча имкониятлардан фойдаланинг. Шартномага кўпроқ босқичларни киритинг. Одамларга келажакда қандай ёрдам кўрсата олишингиз ҳақида гапириб беринг. Ўзаро ҳамкорлик, умумий дўстлар, такрорий алоқалар қанчалик кўп бўлса, ҳамкорингизнинг сизга яхши муносабатда бўлиши манфаатли.
Одамлар иккита маълумотни ўзлари учун белгилашга ҳаракат қиладилар: истиқболдаги ҳамкорга ишониш мумкинми ва у билан яна учрашиш эҳтимоли қандай. Бу саволларга жавоблар муайян вазиятда нима исташимиз даражасини белгилайди.
Дэвид Дестено, Шимолий-Ғарбий университети ижтимоий ҳиссиётларни ўрганиш бўйича гуруҳ раҳбари
6-қоида. Кечиринг
Ҳаёт шовқинли, мураккаб ва биз одамлар ҳамда уларнинг сабаблари тўғрисида тўлиқ, аниқ маълумотга эга эмасмиз. Баъзида оддий тушунмовчилик сабаб ҳамкорлик қилишни истамаслик юзага келади.
Тан олинг, баъзида ўзингизга ҳам ишонмайсиз. Вазн ташлаётганингизни айтасиз, кейин кимдир кулчалар олиб келади ва ўша заҳоти парҳез тўғрисида унутасиз. Бу бир умрга айбдор бўлиб, ҳеч қачон ўзингизга ишонмаслигингизни англатадими? Албатта, йўқ.
Баъзида иккинчи имкониятни бериш жуда муҳим. Сиз ҳам, бошқалар ҳам мукаммал эмас. Баъзида чалкашликлар сабаб бажаришни мақсад қилган ишларни амалга оширмаймиз.
Мавзуга оид
12:13 / 19.09.2023
Болалар миллий тиббиёт марказида онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди
10:50 / 08.08.2023
Аэропортда нималар қилмаслик керак? Стюардесса маслаҳатлари
22:15 / 18.05.2022
Сохта муваффақиятшунослик бизнеси ёхуд тренинг ортидан миллион
20:01 / 20.12.2020