Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташаббус-2018»: Самарқанд шаҳрининг энг яхши тадбиркор ва ҳунармандлари аниқланди
Самарқандда Президент соврини учун ўтказилаётган «Ташаббус-2018» кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, танловда 70 га яқин тадбиркор ҳамда ҳунармандлар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди.
Танлов ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг фаолияти, уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳияти, иқтисодий ҳолатини белгиланган меъёрлар асосида баҳолашди.

Якуний натижаларга кўра, «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича «Sam Ferre» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмал Аҳмедов, «Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича «DiliMah» Рremium luxury» масъулияти чекланган жамияти раиси Мусинбек Маҳмудов, «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналиши бўйича «Регистон Камолжон» хусусий корхонаси раҳбари Камол Аликов, «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича ёғоч ўймакори Мансур Асадовлар ғолиб деб топилди.


Шунингдек, ўнга яқин рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
04:22 / 29.06.2020
Рақибни менсимаган «Динамо» ва Иброҳимнинг реванши. Самарқанддаги драматик ўйин ҳақида
16:26 / 02.12.2019
«Al Maktoum» фонди «Динамо»нинг титул ҳомийсига айланиши мумкин
09:23 / 26.09.2019
Тачмурод Агамуродов — «Динамо» бош мураббийи
10:57 / 25.09.2019