Карьера бўйича блогер Мэри Абгесанва устозлик муносабатларининг қандай турлари мавжудлиги ва устозни қаердан топиш кераклиги ҳақида айтиб берди.

Фото: Unsplash

1. Анъанавий устоз/дўст

Одамлар дўст ҳақида ўйлаганида айнан шу муносабатларни тасаввур қилишади. Сизнинг лавозимингиздан бир ёки икки позицияга юқори лавозимдаги одам. Сизнинг соҳангизда ишлаб, бироз аввал сиз дуч келган қийинчиликларга дуч келган киши. Сизга илҳом бериб, муваффақиятли инсонга айланиш борасида йўл-йўриқ кўрсатадиган ва компания ҳамда соҳангиздаги номаълум қоидаларни тушунтирадиган инсон.

Улар сизга қандай ёрдам бера оладилар: Керакли одамлар билан таништиради, компанияда нима қилиш ва нима қилмаслик ҳақида сўзлаб беради ҳамда муваффақияти сирлари билан ўртоқлашади.

2. «Тенгдош-устоз»

Эҳтимол, бу энг қадрланмайдиган устозлик муносабатлари турларидан бири. Қанчалик тез-тез ўз ҳамкасбларингизга йўл-йўриқ кўрсатишга ҳаракат қиляпсиз? Рағбатлантириш, илхом бериш ва мақсад ҳамда интилишларда бир-бирингизни қўллаб-қувватлаш.

Ҳамкасблар билан “иш жамоаси”ни тўпланг. Уларни рағбатлантиринг ва бир-бирингизни мушкул вазиятларда қўллаб-қувватланг, янги ғоялар таклиф қилинг.

Мен компаниямда тенгдош-устозларим бўлмаганида қийинроқ бўлар эди деб ҳисоблайман.

Уларни қандай топиш керак: Бу компанияга сиз билан бирга келган одамлар. Сиз ишонадиган ва дўстона муносабатлар ўрнатадиган ҳамкасблар. Нетворкинг тадбирларига бориш орқали бошқа ёш профессионаллар билан танишишингиз мумкин.

Улар сизга қандай ёрдам беради: Сиз уларда ўз ғояларингизни текширишингиз ва норозилик, ташвиш ҳиссини намойиш этишингиз, компания ёки соҳа янгиликларини биргаликда муҳокама қилишингиз мумкин. Улар эса сизни ўз дўстлари билан таништирадилар.

Фото: Unsplash

3. «Акс устоз»

Ким бўлиб ишлашингиздан қатъий назар “акс устоз”, яъни сиздан кичкина одамга эга бўлиш муҳим. Албатта, кўпчилик устозликнинг бундай тури бефойда деб ҳисоблайдилар. Бироқ инновациялар дунёга қай даражада тез кириб келаётгани ҳисобга олинса, унга эътибор қаратиш лозим.