Audi илк серияли электромобили ҳақида маълумот берди
Audi ўзининг илк серияли электромобили E-tron ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Маълум қилинишича, автомобиль бозорга 2018 йил охирида чиқади ва 75 минг доллар туради.
Audi E-tron умумий қуввати 350 от кучига эга иккита электродвигатель ва 95 кВт⋅соат сиғимга эга аккумулятор билан жиҳозланган. Автомобил бир қувватланишда 400 кмгача йўл боса олади.
Электрокарнинг максимал тезлиги 200 км/соатни ташкил қилади, ҳайдовчиларга эса 7 та ҳайдаш режими тақдим қилинади.
E-tron’да қўшимча опция сифатида ён кўзгулардан воз кечиш мумкин, унинг ўрнига камера ўрнатилади. Ундаги тасвир салонга узатилади. Ҳозирда бундай видеокўзгулар фақатгина Японияда қонунийлаштирилган.
E-tron’нинг ойнаванд томли ва иситилувчи ўриндиқларга эга энг арзон версияси 74800 доллар туради. Prestige версияси эса 82 минг доллар туриб, ўз ичига катталаштирилган марказий дисплей ва массаж қилувчи ўриндиқ олган. Электрокарнинг First Edition версияси 86700 минг доллар туради, у кузови ва интерьери ранглари, 21 дюймли ғилдираклари билан фарқланади ва тунги кузатув тизими билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди
13:21 / 28.06.2023
«Дизелгейт»: Audi компаниясининг собиқ раҳбари шартли қамоқ жазосини олди
15:49 / 08.09.2022
Тошкентда Audi e-tron GT ЙТҲга учради. Унинг тахминий нархи 140 минг доллардан ошади
18:08 / 16.06.2022