Хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш марказлари ташкил этилмоқда
Республика бўйлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида 130дан ортиқ Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари ташкил этилди.
Ушбу марказлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил қилинди.
Унда халқаро тажрибаларга таянган ҳолда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга манзилли, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш, ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атвор пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш каби ишлар амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, Хотин-қизлар қўмитаси тизимида зўравонлик қурбонига айланган аёллар учун шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда, уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш учун мўлжалланган республика доирасида ягона қисқа рақамли «1146» «ишонч телефони» ишга туширилди. Бунда мурожаатчи истагига кўра, унинг шахси ва мурожаати сир сақланиши кафолатланади.
Хотин-қизлар қўмитаси келгусида мазкур марказлар қошида Коворкинг марказларни ташкил этишни хам кўзда тутмоқда. Унда оғир вазиятга тушиб қолган аёлларни касбга ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилади.
Ҳудудий марказларга методик ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Республика маркази ҳам ташкил этилди ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.
Мавзуга оид
22:37 / 19.07.2024
Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади
07:41 / 29.02.2024
Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари тури кенгайтирилади
11:56 / 28.12.2022
Маъмурий кодексга яшаш жойига эга бўлмаганларни реабилитация марказига жойлаштириш тартиби киритилди
12:57 / 15.07.2022