Жамият | 19:43 / 18.09.2018
7666
2 дақиқада ўқилади

Меҳнат низосини ҳал қилишни сўраб мурожаат этиш муддати қанча?

Фото: Fotolia

KUN.UZ таҳририяти келаётган таклиф ва саволларга асосланган ҳолда қонунчиликка оид энг кўп бериладиган саволларга тўхталиб ўтади.

Савол: Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига қанча муддатга мурожаат қилиниши керак? 

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 270-моддаси мазкур саволга асослар белгиланган.  Мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгилади:

  • ишга тиклаш низолари бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
  • ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича — зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
  • бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.

Муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан асосларга кўра қайта тикланиши мумкин.

Шунингдек, ходимнинг соғлигига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.