Фан-техника | 12:37 / 18.09.2018
27704
4 дақиқада ўқилади

QWERTY клавиатураси аслида қандай пайдо бўлган?

QWERTY клавиатураси шу қадар одатий нарсаки, бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. Агар ундаги ҳарфлар жойлашувига диққат билан назар солсак, у ҳар қандай мантиқдан узоқ эканини англаймиз. Бироқ унинг ўрнига бошқасини ҳам тасаввур эта олмаймиз.

Фото: Pixabay

Ҳарфлар тасодифий тарзда жойлашганга ўхшайди. Одатга кўра, бу илк технологияларнинг етишмаслиги билан изоҳланади. Айтишларича, ёзув машиналари эндигина қўлланила бошлагач, клавиатурадаги ҳарфларни бир-биридан узоқроқ жойлаштириш керак бўлган. Ахир машинкада терувчи қиз бошқа ҳарфларни ҳам босиб  юбориши мумкин эди-да! Бир қарашда ҳозирги кўриниш мантиқий бўлиб туюлади. Бироқ«E» ва «R»ҳарфлар бирикмаси инглиз тилида кўп тарқалганлик бўйича тўртинчи ўринда. Шунинг учун ёки тарих нотўғри, ёки клавиатурани яратган киши бу ҳақида ўйламаган ва катта хатога йўл қўйган.

Хуллас, QWERTY клавиатурасини  ким ишлаб чиққан? Бу Кристофер Латам Шоулз киши эди. 1860 йилларда у кашфиётчи, ҳарф терувчи ва журналист бўлган. Шунинг учун алфавит қандай тузилганини яхши билиши мумкин бўлган одамлардан бири эди. Бироқ ёзув машинкаларининг кўпчилигида ҳарфлар унга қадар алфавит кетма-кетлигида бўлган. Шоулз Remington компанияси билан шартнома имзолаганида ўзининг QWERTY-клавиатурасини ҳам патентлаган. Бу воқеа 1878 йилда содир бўлди. 1890 йилларга келиб, бу клавиатура ўзини ижобий жиҳатдан намойиш этди ва бошқа клавиатуралар орасида энг машҳурига айланди. Уни барча асосий ишлаб чиқарувчилар ўзлаштиришди.

Фото: Pixabay

Бироқ нима учун?

Ақл бовар қилмас назария шундан иборатки, QWERTYмашҳурлигига ишлаб чиқарувчиларнинг матн териш курсларидан даромад топиш истаги сабаб бўлди.

Яна бир назария борки, унга кўра QWERTY клавиатураси Морзе алифбоси сабаб танилди.

Тасаввур қилиб кўринг-а, 1890 йил. Сиз симлар орқали таралаётган Морзе алифбоси кодини эшитяпсиз. Ишингиз эшитганларингизни телеграмма шаклида ёзишдан иборат. Бироқ симнинг нариги томонидаги одамдан ортда қолмаслигингиз керак. Ахир сизда тўхташ ёки орқага айлантириш тугмаси йўқ. Бошидаги айрим нуқталар кетма-кетлиги ва тире бир хил. Масалан, коднинг охирига қадар «Z» ни «SE» дан ажрата олмайсиз. Бироқ ўша вақтгача симнинг нариги томонидаги одам кейинги ҳарфга ўтиб кетади. Сиз эса тез ишлашингиз керак. Шундай қилиб,«Z» ва «SE»клавиатурада ёнма-ён жойлашди.

Энг қизиқарли жиҳат, Шоулзнинг ўзи QWERTY-клавиатураси муваффақиятига ишонмаганлигида бўлса керак. Вафотидан олдин унинг фикрича, QWERTY’га қараганда муваффақиятлироқ бўлган бир неча бошқа клавиатураларни патентлаган. Унинг вафотидан кейин рўйхатга олинган патентлардан бирида клавиатуранинг юқори чап қатори XPMCHR ҳарфларидан иборат бўлган.

Фото: Pixabay

QWERTY’нинг рақобатчилари кўп бўлгани ҳам ҳайратланарли эмас. Бироқ улардан ҳеч бири бизга маълум клавиатурадан ўзиб кетолмади.

Бироқ мазкур муддат давомида у бироз ўзгарди. Шоулзнинг ёзув машинасида нафақат Shift тугмаси, балки юқори ва қуйи регистр клавишлар ҳам бўлмаган. Улар фақат бош ва кичик ҳарфларни алмаштириш ҳамда тиниш белгиларига ўтишга ёрдам берган. Айрим клавиатура ишлаб чиқарувчилари патентни бузмаслик учун чизмага бироз ўзгартириш киритишган.

Мавзуга оид