Фан-техника | 19:38 / 20.09.2018
5142
2 дақиқада ўқилади

Сингапурда биноларни 3D чоп этиш учун роботлар лойиҳаларини ишлаб чиқишмоқда

3D чоп этиш технологияси ёрдамида деярли ҳамма нарсани яратиш мумкин. Бироқ ҳар қандай, ҳатто энг яхши принтерларнинг ҳам катта камчилиги бор: улар муайян бир жойда ўрнатилиши керак. Кейин эса у ердан чоп этилган материалларни олиб кетиш зарур бўлади. Принтер исталган жойда чоп эта олганида қулай бўларди. Сингапурлик олимлар 3D чоп этиш учун мобиль роботларни яратиш орқали айнан шуни амалга ошириш истагидалар.

Ишланма учун Наньян технология университети олимлари жавоб беришади. Тадқиқотлар вақтида улар роботлар ёрдамида илк марта бетон конструкцияни чоп этишди. Муаллифларнинг таъкидлашича, «Бундай тизимнинг афзаллиги жараёнда иштирок этмаган ҳолда исталган ўлчамдаги деталларни яратиш имкониятидир».

Роботлар конструкциясида ҳаракатланувчи платформадаги механик манипуляторлардан фойдаланилган. Бунда бир неча роботларни уларнинг ҳар бири умумий лойиҳанинг деталлари устида ишлаш жараёнида бир детални яратиш учун қўллаш мумкин. Роботлардан фойдаланиш чоп этиш жараёнини тезлаштириб қолмай, деталлар мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Чунки бир неча қисмларни бирлаштиришга тўғри келмайди. Яратиладиган конструкциялар аниқ, чунки ишдаги камчилик 1 миллиметрдан ошмайди.

Келажакда муҳандислар роботлар ишининг радиусини кенгайтиришни исташмоқда. Бунинг учун улар телескопик платформаларга жойлаштирилади ва тўсқинлик ҳамда ишчиларни аниқлаш тизими конструкцияси билан тўлдирилади. Бундан ташқари, муаллифларнинг режалари ҳақиқатан ҳам улкан: улар роботлардан нафақат Ер сайёраси, балки Марсда ҳам фойдаланиш мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Мавзуга оид