Жаҳон | 12:15 / 20.09.2018
5759
2 дақиқада ўқилади
Трафальгар майдонида шеър “тўқийдиган” шер ҳайкали пайдо бўлди
Лондондаги дизайн фестивали доирасида Трафальгар майдонида ғаройиб шер ҳайкали ўрнатилди. Унга сўзлар айтилса, шер сунъий онг ёрдамида бу сўзлардан шеър яратади.
Ўткинчилар шерга махсус планшет ёрдамида исталган сўзни таклиф қилишлари мумкин, шер эса сунъий онг орқали яратилган бир мисра шеър билан жавоб қайтаради.
Сунъий онг 25 миллионта сўз бойлигига эга.
The Verge журналистларининг айтишларича, ҳайкал кўпинча маъносиз шеър тўқийди, лекин қофияни келиштиради.
Шер ҳайкали майдонда 23 сентябргача туради.
Ҳайкал муаллифи дизайнер Эс Девлин бўлиб, у опера ва театрлар ҳамда Beyoncé ва Канье Уэстнинг жаҳон турнеларида декорациялар яратгани билан ном қозонган.