Dream City: Майк Тайсон Gardens Residence'да биринчи уй эгасига айланмокда
Тошкентда «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази (ХИМ) ҳудудидаги янги турар жой мажмуасида жойлашган квартиралар сотилиши бошланди.
Dream City Development – бу мамлакат ҳудудида ва унинг ташқарисида юқори сифатли кўчмас мулкни лойиҳалаштириш ва қуриш билан шуғулланувчи девелопер компаниядир.
Dream City Development’нинг биринчи лойиҳаларидан бири – Gardens Residence бўлиб, у Tashkent City ХИМ ҳудудидаги 1-рақамли Лот ҳисобланади. Ушбу турар жой мажмуаси юқори техник кўрсаткичли, ноёб архитектура кўринишга ва юқори автономликка эга бўлиши кутилмоқда. Мажмуанинг қурилиш майдони 80,000 м².ни ташкил этади. Бу 8 қаватдан иборат юқори сифатли 9 та уйлардан иборат. Унда 44 дан 260 м²гача майдонга эга 1139 та квартиралар мавжуд бўлиб, ҳашаматли пентхаус ва террасалар бор. Бундан ташқари, 1482 та ерости машиналар тураржойи, катта яшил майдон ва сув ҳавзасига эга ҳовли, замонавий кўринишдаги хусусий болалар боғчаси, савдо шохобчалари, соғломлаштириш маркази, туну-кун қўриқлаш ва видео кузатув хизмати мавжуд. Бир сўз билан айтганда – «Gardens Residence»да яшаш учун қулай бўлган барча шароитлар бор.
«Tashkent City» ҳудудида қулай жойлашган офис, ташриф буюрувчиларга турар жой мажмуаси қурилиш ишларини кўриб чиқиш ва у қандай амалга оширилаётганини кузатиш имконини беради. «Dream City» вакиллари имкон қадар шундай қулай яратишга ҳаракат қилдиларки, ташриф буюрувчилар имкон қадар батафсил маълумот оладилар. Савдо офисларида турли дизайнерлик таклифига эга тўлиқ жиҳозланган квартиралар кўринишидаги махсус намойиш заллари бўлиб, ҳар бир ташриф буюрувчилар «Gardens Residence» турар жой мажмуасида яшашнинг афзалликларини ҳис этиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу турар жой мажмуасини лойиҳалаш ва қуришда хорижий компанияларнинг энг яхши аудит, консалтинг ва қурилиш соҳалари жалб этилган. Улар жумласига Британиянинг машҳур «ARUP» архитектура бюроси, Туркиянинг «Özgüven» лойиҳалаш компанияси ва «Maven» консалтинг компаниясини киритиш мумкин.
Қурилиш бўйича эксперт ишлари дунё бўйича 3.000.000 м² дан ортиқ майдонда муваффақиятли амалга оширган «PMO Management & Consultancy» компанияси томонидан амалга оширилади. Умумий ҳисобда мажмуа қурилиш ишларига 120 дан ортиқ хорижий мутахассислар жалб этилган.
Маълумотларга кўра, «Gardens Residence» апартаментининг биринчи эгаси – бокс бўйича жаҳон чемпиони Майк Тайсон. Унинг иштирокидаги тўлиқ видеолавҳа компания тақдимотида кўрсатилган ва ҳозирда мамлакат телеканалларида намойиш этилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, девелопер бозоридаги бундай инновацион лойиҳалар улкан муваффақият йўлидаги дастлабки қадамдир.
«Gardens Residence»га хуш келибсиз.
Ягона ахборот маркази: +99871 202-22-22
Телеграм-канал: https://t.me/dreamcityuz
Савдо офиси манзили: Фурқат кўчаси, «Tashkent City» ХИ
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:09 / 04.10.2023
Майк Тайсон Тошкентга келади
18:30 / 17.04.2021
Шварценеггер Тайсон билан куч синашди
18:44 / 04.12.2020
Ташкилотчилар Майк Тайсон–Рой Жонс жангидан қанча даромад олишгани маълум қилинди
12:21 / 29.11.2020