Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдусалом Азизов Тожикистондаги қўшма машғулотларни кузатди. Бир гуруҳ тожик ҳарбийлари эсдалик совғалари билан тақдирланди
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Тожикистоннинг Сўғд вилоятида жойлашган полигонда ҳамкорликда ўтказилган қўшма машғулотларда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган бир гуруҳ тожикистонлик ҳарбийларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг «Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари билан тақдирлади. Ўз навбатида ўзбекистонлик илғор ҳарбий хизматчилар ҳам Тожикистон мудофаа вазири томонидан рағбатлантирилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, машғулот шартига кўра дастлаб икки давлат ҳарбийлари ҳамкорлигида чегара яқинида аҳолини асир олган шартли террорчи кучларнинг жойлашган жойи учувчисиз учар аппаратлари воситасида аниқланди. Олинган маълумотларга асосланиб, уларни қўллаб-қувватловчи кучлар авиация ва артиллерия зарбалари орқали йўқ қилинди. Ўзбекистонлик десантчилар шартли душман келиши эҳтимолий йўналишига пистирма уюштирди. Жанговар техникалар воситасида ҳарбий хизматчилар тезкор ва аниқ ҳаракатланиб, аксилтеррор операциясини муваффақиятли якунлашди.

Ҳамкорликдаги жанговар операцияларнинг асосий қисмини Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари кузатиб боришди. 3 кун давом этган амалий машғулотлар икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, чегара ҳудудларида хавфсизликни кучайтиришга, ҳарбий хизматчиларнинг амалий кўникмаларини оширишга хизмат қилди.


Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Қуролли Кучларида фойдаланилаётган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.





Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Мавзуга оид

19:43 / 21.01.2025
Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди

19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди

17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади

17:13 / 29.11.2024