Жамият | 11:29 / 26.09.2018
16498
4 дақиқада ўқилади

FormulaPlus-замонавий ва сўнгги русумдаги дисклар макони!

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш саноати йўлга қўйилганидан кейин мамлакатда енгил автомобиллар сони ҳам кескин ошди. Шунинг баробарида автоҳаваскорларнинг сифатли автомобиль эҳтиёт қисмлари, жиҳозларига бўлган талаби ҳам шунга яраша ортиб бормоқда.

Ўтган йиллар мобайнида турли русумдаги енгил автомобилларга хизмат кўрсатувчи, уларга дисклар, шиналар ва бошқа маҳсулотларни чакана ва улгуржи кўринишда етказиб берувчи тадбиркорлар тармоғи ҳам шаклланди. Бозорларда кўзни қамаштирувчи маҳсулотларнинг кўплиги эса, харидорни бироз чалғитади. Шу вақтда, ишончли, бир неча йиллик тажрибага эга тадбиркор танишингизнинг борлиги жонингизга оро кириши шубҳасиз.

Айтиш жоизки, бугунги кунда жозибадор, кўзни қамаштирувчи диск ва яп-янги шина ўрнатилган автомашинани бошқаришни хоҳламайдиган автоҳаваскорни топишнинг ўзи амримаҳол.

“Ўзбекистонга олиб кирилаётган алюминий қоришмали дискларнинг барчаси қуйма ҳисобланади. Бундан ташқари, дискларнинг тобланган яна бир тури бўлиб, у ҳам алюминий қотишмали бўлади, бироқ унга ишлов берилиши ва мустаҳкамлик даражаси яхшироқ бўлгани боис, бизлар таклиф этаётган алюминий қоришмали дисклардан бир неча баробар қиммат бўлади. Шу билан бирга, пўлат дискларга чиройли дизайндаги ишлов бериб бўлмайди, қолаверса уларнинг вазни ҳам оғир бўлади.”, - дейди FormulaPlus Group асосчиси – Убайдулла Хамидуллаевич.

2003-йилда шиналар савдоси билан фаолият бошлаган FormulaPlus Group бугунги кунда, бемалол айтиш мумкинки, Ўзбекистонда шу каби маҳсулотлар савдосининг ҳажми борасида олдинги сафларда. Фирма дўконларида республикада ишлаб чиқилаётган маҳаллий автомобиллар учун турли хил ранг, кўрсаткич ва ўлчамдаги дисклар ҳамда уларга мос равишда шиналар сотилади. Сифати кафолатланган дисклар Хитойнинг таниқли ишлаб чиқарувчилари томонидан тўғридан-тўғри етказиб берилади.

Шиналар борасида сўз юритадиган бўлсак, улар орасида Европа, Хитой, Корея, Тайвандда чиқарилган баллонлардан ёққанини танлаш имконияти мавжуд. Дўконда турли нарх диапазонидаги, ўзингизга маъқул келган сифатли шиналарни бемалол топиш мумкин. Таъкидлаш ўринлики, FormulaPlus Group ўзи ҳамкорлик қиладиган компанияларнинг Ўзбекистондаги расмий дилери ҳисобланади.

FormulaPlus Group Тошкент шаҳри Кичик халқа йўли ёқасида асосий дўконига эга. Иккинчиси Сергели автомобиль бозорида фаолият юритади. Фирма ўз савдо қамровини кенгайтириш мақсадида учинчи дўконини яқин орада ишга туширишни режалаштирган.Бундан ташқари FormulaPlus Group ҳар бир вилоятда савдо ҳамкорларига ҳам эга.

Қолаверса, янги дизайндаги маҳсулотлар келтиришдан аввал бозор жиддий ўрганилади, ҳамкорлар, мижозлар билан маслаҳатлашилгандан сўнг, Ўзбекистон бозори учун янги дизайн ва намунадаги дискларга буюртма берилади.

Албатта FormulaPlus Group ўзи сотаётган дисклар сифати жаҳон андозасига мос келиши борасида ҳам жиддий қайғуради. Шу боисдан ҳар бир диск ва шиналар тўплами учун сифат сертификатлари олинган. Фирма томонидан келтирилаётган дискларнинг лаклари, ранги, туси ташқи таъсирларга, ҳароратга сезиларли чидамли ҳисобланади. Шунингдек, дизайнлар доимий равишда янгиланиб турилади.

Нархлар ҳам харидорлар учун ҳамёнбоп. Мисол учун: R17дискнинг бир тўплами (4 донаси) 260 АҚШ доллари эквивалентидан бошланади.

Сифатли, чиройли дизайндаги, замонавий автомобиль дисклари керакми? Formula Plus Group фирмасига бемалол мурожаат қилиб, адашмайсиз.

 

Қолаверса, тадбиркорлик субъекти ижтимоий тармоқларда ҳам ўз саҳифаларига эга:

Facebook: Formulaplus.uz

Instagram: Formulaplusuz

Telegram: t.me/formulaplus

www.Formulaplus.uz

Мурожаат учун телефонлар: 99 860 0660 | 97 4508777           

Ягона Call center номери: 71 200 8 555

Бизни қуйидаги манзилдан топасиз:

  1. Тошкент шаҳри, Чилонзор-10, 38-25 
  2. Сергели Авто макон, Блок 6/3, 18-дўкон. Телефон: 98 306 2949 

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид