Жаҳон | 00:44 / 27.09.2018
12098
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг тез юрувчи ғилдираклардаги уйда янги рекорд ўрнатилди

Дунёдаги энг тез юрувчи, ғилдираклар устига ўрнатилган уй ўз рекордини янгилади. Маълум қилинишича, ғилдиракларга ўрнатилган уй 163,34 км/соат тезликка эриша олган. 

 

View from the fast end!

Posted by Adrian Holdstock on Sunday, September 23, 2018

Антиқа транспорт воситаси Британиянинг Оксфордширида яшовчи Кевин Никс томонидан Volkswagen Passat универсали негизида қурилган. Машинадан фақатгина пол, 450 от кучига эга 6 цилиндрли двигател қолган. Транспорт воситаси 2,3 тонна келади. Қизиғи, унга умумий фойдаланиш кўчалари бўйлаб юришга рухсат берилган. 

Бир йил аввал ғилдираклар устидаги уй 128 км/соат тезликкача эриша олган. Никс жорий йилнинг май ойида уни 162,61 км/соат тезликкача тезлаштирган. 

Никс “Пассат”ни ғилдираклар устидаги уйга айлантириш учун 13 минг фунт стерлингдан кўпроқ маблағ сарфлаган.

Мавзуга оид