Молия вазирлигида Williams College делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 27 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида АҚШнинг Williams College’нинг Рейчел Жей Луис бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, малакали кадрлар тайёрлаш борасида Ўзбекистон АҚШнинг Williams College билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, 2000 йилдан бери ўзбекистонлик 11 нафар мутахассис ушбу таълим муассасасида билим ва малакасини оширди.
Учрашувда Рейчел Жей Луис 2019 июнь ойидан 2020 йил август ойлари мобайнида Williams College магистрлик дастурида ўқитиш бўйича махсус дастур ҳақида батафсил маълумот берди.
Рейчел Жей Луиснинг айтишича, ушбу ташриф келажакда малакали иқтисодчи ва молиячилар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган. Бу эса Ўзбекистоннинг иқтисодий секторини янада ривожлантиришга учун хизмат қилади.
Учрашувда Williams College магистрлик дастурида иштирок этадиган номзодлар, уларга қўйиладиган талаблар, номзодларнинг билим ва малакасини аниқлаш борасида ўтказиладиган синовлар ҳақида маълумот берилди.
Маълумот учун: Williams College’га 1793 йилда АҚШнинг Массачусетс штатида асос солинган. Ушбу таълим муассасасида таълим уч йўналишда олиб борилади: гуманитар фанлар, табиий ва ижтимоий фанлар. Forbes журнали мазкур коллежни АҚШнинг энг яхши коллежлари орасида 9-ўринга қўйган.
Мавзуга оид
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди
11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида
15:14 / 21.11.2022