Сербия Косово сабабли армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди
Сербия президенти Александр Вучич мамлакат қуролли кучларини юқори жанговар шай ҳолатга келтиришни буюрди. Бундай қарорга Косово махсус кучларининг ҳаракатлари сабаб бўлган.
Шунингдек, Сербия ички ишлар вазирлигининг махсус ва алоҳида бўлинмалари шай ҳолатга келтирилган.
Можарога ўз мустақиллигини эълон қилган Косово ички ишлар вазирлиги махсус бўлинмасининг 60 га яқин жангчиси “Газиводе” гидроэлектр станцияси аккумуляцион кўли яқинида позицияларни эгаллаб, ўлканинг шимолий қисмидаги экология ва спорт марказига кириб боргани сабаб бўлган.
“Газиводе” Белград томонидан назорат қилинади. Вучичнинг айтишича, Сербия ҳукуматининг станция инфратузилмаси ҳамда ГЭС объектлари ва кўл тўғонини сақлашга харажатлари 2 млн еврони ташкил қилган.
Вазият Европа Иттифоқи томонидан эътиборсиз қолдирилмаган.
1999 йилда Косовони озод этиш армиясининг албаниялик айирмачилари ва Сербия полицияси ўртасидаги қуролли тўқнашув ўша вақтда Сербия ва Черногориядан ташкил топган Югславиянинг НАТО авиацияси томонидан бомбардимон қилинишига олиб келган. 2004 йилда косоволик албанлар серб аҳолисининг ўлкадан оммавий кўчиб кетишига олиб келган қирғинлар уюштиришган.
2008 йилда Приштинадаги косово-албан тузилмалари бир томонлама тартибда Сербиядан мустақилликни эълон қилишган. Ўз мустақиллигини тан олган республикани Россия, Сербия, Исроил, Испания, Хитой, Эрон ва бошқа бир қатор давлатлар тан олмайди.
Мавзуга оид
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
09:10 / 18.10.2024
Сербия урушга қарши позицияга эга россияликка ЯУРни узайтирмади
23:20 / 13.10.2024