Жаҳон | 21:13 / 01.10.2018
22144
1 дақиқада ўқилади

Раж Капурнинг рафиқаси вафот этди

Ҳиндистонлик машҳур актёр ва режиссёр Раж Капурнинг беваси Кришна Раж Капур 1 октябрда Мумбайда 87 ёшида вафот этди. Марҳума Капурлар сулоласининг энг кекса вакили бўлган. Унинг тўнғич ўғли, актёр ва режиссёр Рандхир Капур онаси юрак касали сабабли ҳаётдан кўз юмганини маълум қилган.  

“Онам соат 5:00 атрофида юраги тўхтатиши сабабли вафот этди”, деб айтган Рандхир.

Раж Капур ва Кришна Раж Капур актёр оилаларидан бўлган ва йирик кинематографик оила асосчилари ҳисобланади. Уларнинг 5 фарзанди бор: 3 ўғли – Рандхир Капур, Риши Капур ва Ражив Капур (барчаси актёр ва режиссёр) ҳамда Риту ва Рима исмли 2 қиз фарзанди.

Машҳур актёрнинг ўзи эса 1988 йил 2 июнда вафот этган.